Роберт Жоҳн Ауманн (2008)

Роберт Ауманн (1930, Германия) — исроиллик иқтисодчи (1938-йил Америкага кўчиб ўтган, 1956-йилдан Қуддусда. АҚСҲ ва Исроил фуқаролигига эга). Массачусец технологик институтида докторлик илмий даражасини олган. Қуддус яҳудий университети профес-сори. ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан Исроил математиклар иттифоқи президенти. Яҳудий математиклар жамияти журнали муҳаррири. „Талмуддаги ўйинлар назарияси“ асари машҳур. Илмий ишлари ўйинлар назарияси асосида ижтимоий муаммолар, жумладан тўқнашувлар ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган, нархлар ва савдо урушлари каби иқтисодий ихтилофларнинг келиб чиқиши табиати очиб берилган. Нобел мукофоти лауреати (2005; Тҳомас Счеллинг билан бирга)[1].

Манбалар