Robert Barro
Роберт Жосепҳ Барро (1944-йил 28-сентябрда туғилган) — америкалик макроиқтисодчи ва Ҳарвард университетининг Паул М. Wарбург номидаги иқтисодиёт профессори[1]. Роберт Жосепҳ Барро, Роберт Луcас Жр. ва Тҳомас Ж.Саргент билан биргаликда янги классик макроиқтисодиёт йўналишининг асосчилари ҳисобланади. Ҳозирда у Ҳоовер институтида катта илмий ходим сифатида фаолият юритади ҳамда нуфузли Қуартерлй Жоурнал оф Эcономиcс журналининг ҳаммуаллиф муҳаррирларидан бири ҳисобланади[2].
Академик фаолияти
Роберт Жосепҳ Барро 1965-йилда Калифорния технология институтини физика йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган. У ерда машҳур олим Ричард Фейнманнинг шогирди бўлган, бироқ кейинчалик бу соҳада энг етакчи даражага чиқолмаслигини англаган[3]. Шундан сўнг у иқтисодиёт йўналишига ўтди ва 1970-йилда Ҳарвард университетидан ПҳД (докторлик) даражасини олди[4]. У илк бор 1974-йилда ёзган „Давлат облигациялари соф бойликми?“ номли илмий мақоласи орқали кенг эътибор қозонган.
Муаллифнинг таъкидлашича, маълум тахминларга кўра, ҳукуматнинг ҳозирги қарз олиши келажак авлодларга бериладиган жамғармаларнинг ошиши билан қопланади, яъни улар келажакда солиқлар орқали бу қарзни тўлашга тайёрланади. Шу сабабли, давлат облигацияларини чиқариш орқали молиялаштирилган ҳозирги солиқларнинг камайтирилиши аҳоли истеъмол харажатларига деярли таъсир қилмайди. Ушбу мақола Алан Блиндер ва Роберт Солоwинг илмий хулосаларига бевосита жавоб сифатида ёзилган. Улар ҳукумат қарзининг узоқ муддатли таъсири „бойлик эффекти“ орқали қопланади, деб ҳисоблашган эди. Барро эса бунга қарши чиқиб, агар одамлар келажакдаги солиқларни ҳисобга олса, ҳукумат қарзи аслида янги бойлик яратмаслигини, балки фақат вақт бўйича қайта тақсимлаш эканини асослаб берган. Мақола макроиқтисодиётда энг кўп иқтибос келтириладиганлардан бири ҳисобланади. Унда илгари сурилган Риcардиан эквивалентлик ғоясининг амалий ва назарий оқибатлари эса ҳозиргача иқтисодчилар орасида фаол баҳс-мунозара қилинмоқда.
Барро Ҳерсчел Гроссман билан ҳамкорликда 1971-йилда „Даромад ва бандликнинг умумий ноқонунийлик модели“ номли машҳур мақолани яратди. Ушбу мақола кўплаб йиллар давомида Америcан Эcономиc Ревиэw журналида чоп этилган энг кўп иқтибос келтирилган иш сифатида эътироф этилган[5]. Мақолада бир бозордаги ноқулайлик бошқа бозорга ҳам таъсир қилиши мумкинлиги тушунтирилиб, шундай қилиб номинал талаб ва ҳақиқий талаб ўртасидаги фарқни аниқлаш мумкинлиги кўрсатилган. Барро ва Гроссман ўз ишларини кенгайтириб, 1976-йилда „Пул, Бандлик ва Инфляция“ номли классик дарсликни яратдилар[6].
1976-йилда у яна бир муҳим мақола — „Рационал кутилмалар ва пул-кредит сиёсатининг роли“ни ёзди. Ушбу мақолада у шундай фикрни илгари сурди: ахборот тенгсизликлари мавжуд бўлганда, иқтисодий субектлар ноаниқликка жавобан реал таъсирлар кўрсатади, лекин улар кутилган пул-кредит сиёсати ўзгаришларига жавобан бундай таъсир кўрсатмайди. Ушбу мақолада ва бошқа иншоларида у пул-кредит ўзгаришларининг ҳақиқий таъсирларини ўрганиб, сиёсатнинг самарасизлиги гипотезасининг қайси шароитларда ҳақиқатан тўғри эканлигини аниқлашга сезиларли ҳисса қўшди. Шундан бери у ушбу мавзуни қайта кўриб чиққан ва мақолани танқидий баҳолаган бўлса-да, ушбу иш пулнинг ролини неоклассик иқтисодиётга ва умумий мувозанат билан макроиқтисодий моделларнинг синтези ичига интеграция қилишда муҳим аҳамият касб этди[7].
1983-йилда у ахборот тенгсизликлари тушунчасини марказий банкларнинг ролига тадбиқ этди ва шундай хулосага келди: марказий банклар инфляция билан курашда ишончлиликка эга бўлишлари учун иш билан таъминлашни ошириш мақсадида бузиб бўлмайдиган инфляция мақсадларига қатъий риоя қилиши керак. 1970-йилларда иқтисодчи Артҳур Окун қашшоқлик индекси тушунчасини ишлаб чиқди, ва Жиммй Cартер уни 1976-йилдаги президентлик кампанияси давомида оммага танитди, шунингдек, Роналд Реаган ҳам 1980-йилдаги президентлик кампанияси давомида худди шундай қилган.
Шахсий ҳаёти
Роберт Ж.Барро Рачел МcCлеарй билан турмуш қурган. Улар биргаликда дин ва иқтисодиёт соҳасига муҳим илмий ҳисса қўшганлар. Рачел МcCлеарй Чиcаго университетида докторлик даражасига эга ва Ҳарвард университетида дарс беради. Роберт Ж.Барронинг тўрт фарзанди бор: Женнифер, Лиса, Жасон ва Жош.
Манбалар
- ↑ „Роберт Барро“. инетеcономиcс.орг.
- ↑ „Институте фор Неw Эcономиc Тҳинкинг“.
- ↑ „Топпинг тҳе Чарц: Пракаш Лоунгани профилес Ҳарвард маcроэcономист Роберт Барро“. Имф.орг (2007-йил 1-сентябр). Қаралди: 2012-йил 5-июн.
- ↑ „Роберт Ж. Барро“. счолар.ҳарвард.эду. Қаралди: 2024-йил 13-декабр.
- ↑ Барро, Роберт Ж.; Гроссман, Ҳерсчел И. (1971). "А Генерал Дисеқуилибриум Модел оф Инcоме анд Эмплоймент". Америcан Эcономиc Ревиэw 61 (1): 82–93. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-эcономиc-ревиэw_1971-03_61_1/паге/82.
- ↑ Колмар, 803.
- ↑ Колмар, 803.