Роберт Доуглас Фриэнд (талаффузи: Роберт Дуглас Фриэнд) — канадалик футболчи, ҳужумчи сифатида ўйнаган. Германиянинг „Боруссиа“ клуби ва Канада терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган.

Роберт Фриэнд Futbol
Умумий маълумотлари
Исм шарифи Роберт Доуглас Фриэнд
Туғилган 23-январ 1981-йил (41 ёш)
Роузтаун, Канада
Фуқаролиги Flag Kanadi Канада
Бўйи 195 см
Позицияси ҳужумчи
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

„Мüнчен 1860“ сафида

Болалигида Роберт Фриэнд волейбол, регби, теннис ва хоккей спорт турларида ҳам фаолият юритган.17 ёшида у футбол билан шуғуллана бошлаган. Коллеж йилларида Роберт Фриэнд коллеж футбол жамоасида ўйнаган. 2003-йилда у Американинг „Чиcаго Фире“ клубига таклиф қилинган, бироқ у жамоада бир дақиқа ўйнамай, Норвегиянинг „Мосс“ клубига ўтган. Янги жамоада у ватандоши Патрис Берниэр билан қўшилган. 2004-йилда Роберт Фриэнд „Молде“га кўчиб ўтган ва у ерда Норвегия кубогини қўлга киритган.

2006-йилнинг ёзида Роберт ФриэндГолландиянинг „Ҳеэренвеэн“ клубига ўтиб, тўрт йиллик шартнома имзолага. Трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил қилган. 26-август куни „Wиллем ИИ“ га қарши ўйинда у „Эредивисиэ“ жамоасидаги илк голини урган[1]. 2007-йил бошида Роберт Фриэнд „Ҳераcле“га ижарага ўтган. 15- апрел куни „Фееноорд“га қарши кечган дуэлда у „дубл“га эришган ва янги жамоаси сафидаги илк голларини урган[2].

2014-йил бошида Роберт Фриэнд „Лос Ангелес Галахй“га эркин агент сифатида қўшилган[3]. У МЛСдаги дебютини 9-март куни „Реал Салт Лаке“га қарши ўтказган[4]. Мавсум охирида Роберт Фриэнд МЛС кубоги соҳибига айланган, шундан сўнг у фаолиятини якунлаганини эълон қилган[5].

Халқаро карераси

2001-йилда Канада ёшлар терма жамоаси таркибида Роберт Фриэнд Аргентинада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.

2003-йил 19-январда АҚШ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Роберт Фриэнд Канада терма жамоасида дебют қилган[6]. 2006-йил 4-сентабрда Ямайка терма жамоасига қарши дуэлда у терма жамоадаги биринчи голини урган[7].

2007-йилда терма жамоа таркибида Роберт Фриэнд КОНКАКАФ олтин кубогининг бронза медали совриндори бўлган[8]. Турнирда у Коста-Рика ва Гаити жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган.

2011-йилнинг ёзида Роберт Фриэнд иккинчи марта КОНКАКАФ олтин кубогида иштирок этган[9]. Турнирда у АҚСҲ ва Гваделупа жамоаларига қарши ўйинларда қатнашди[10].

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубог Континентал Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Мосс 2003 25 8 3 2 — — 28 10
2004 16 8 3 0 — — 19 8
Жами 41 16 6 2 0 0 0 0 93 35
Молде 2004 6 2 0 0 — — 6 2
2005 25 10 6 3 — — 31 13
2006 9 2 0 0 — 0 0 9 2
Жами 40 14 6 3 0 0 0 0 46 17
Ҳеэренвеэн 2006-2007 19 5 1 0 6 0 0 0 26 5
Ҳераcлес Алмело (ижара) 2006-2007 12 3 0 0 — — 12 3
Боруссиа Мöнченгладбач 2007-2008 33 18 1 0 — — 34 18
2008-2009 24 7 1 0 — — 25 7
2009-2010 26 3 0 0 — — 26 3
Жами 83 28 2 0 0 0 0 0 85 28
Ҳертҳа БСC 2010-2011 25 5 2 1 — — 27 6
Эинтрачт Франкфурт 2011-2012 13 1 1 0 — — 14 1
2012-2013 0 0 0 0 — — 0 0
Жами 13 1 1 0 0 0 0 0 14 1
Эинтрачт Франкфурт ИИ 2012-2013 1 2 - — — 1 2
1860 Мунич 2012-2013 14 4 0 0 — — 14 4
2013-2014 10 1 2 0 — — 12 1
Жами 24 5 2 0 0 0 0 0 26 5
ЛА Галахй 2014 10 0 1 0 1 0 — 12 0
Умумий карерасида 268 79 21 6 7 0 0 0 296 85

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

„Молде“

  • Норвегия кубоги соҳиби — 2005- йил

AQSH bayrogʻi „Лос Ангелес Галахй“

  • МЛС кубоги ғолиби — 2014-йил

Халқаро ютуқлари

Канада

Манбалар

  1. ↑ „Херенвен ВС. Виллем ИИ 5:0“ (ру). соccерwай.cом (2006-йил 26-август). 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  2. ↑ „Хераклес ВС. Фейеноорд 4:1“ (ру). соccерwай.cом (2007-йил 15-апрел). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  3. ↑ „ЛА Галахй сигн лонгтиме Эуропеан про анд Cанадиан интернатионал стрикер Роб Фриэнд | МЛСсоccер.cом“. 2014-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  4. ↑ „Лос-Анджелес Гэлакси ВС. Реал Солт-Лейк 0:1“ (ру). соccерwай.cом (2014-йил 9-март). 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  5. ↑ „Форwард Роб Фриэнд ретирес фром профессионал соccер | ЛА Галахй“. 2015-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  6. ↑ „США ВС. Канада 4:0“ (ру). соccерwай.cом (2003-йил 19-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  7. ↑ „Гаити ВС. Канада 0:2“ (ру). соccерwай.cом (2007-йил 11-июл). 2016-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  8. ↑ „Коста-Рика ВС. Канада 1:2“ (ру). соccерwай.cом (2007-йил 6-июн). 2017-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  9. ↑ „Канада ВС. Гваделупа 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2011-йил 12-июн). 2017-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  10. ↑ „США ВС. Канада 2:0“ (ру). соccерwай.cом (2011-йил 8-июн). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.