Роберт Эмерсон Луcас Жр. (1937-йил 15-сентябр – 2023-йил 15-май) Чиcаго университетида фаолият юритган америкалик иқтисодчи. У макроиқтисодиётга янги классик ёндашувнинг ривожланишидаги асосий шахслардан бири сифатида эътироф этилган[1]. 1995-йилда Луcас „рационал кутилмалар гипотезасини ишлаб чиқган ва тадбиқ этган. Бунинг натижасида макроиқтисодий таҳлил ўзгартиргани ва иқтисодий сиёсат ҳақидаги тушунчамизни чуқурлаштиргани учун“ Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган[2][3]. Грег Манкиw уни „ХВ асрнинг сўнгги чорагидаги энг нуфузли макроиқтисодчи“деб таърифлаган[4]. 2020-йилда у дунёдаги энг кўп тилга олинган иқтисодчилар орасида 10-ўринни эгаллади[5].

Роберт Луcас Жр.

1996-йил, Луcас
Таваллуди 15-сентябр 1937-йил
Якима, Вашингтон, АҚШ
Вафоти 15-май 2023-йил
Чиcаго, Иллиноис, АҚШ
Соҳаси Макроиқтисодиёт
Иш жойлари
Таълими Чиcаго университети (БА, ПҳД)
Академик раҳбарлари
  • Ҳ.Грегг Леwис
  • Дале W.Жоргенсон
Машҳур шогирдлари
  • Марcел Боер
  • Cостас Азариадис
  • Жеан-Пиэрре Дантҳине
  • Боян Жовановиc
  • Паул Ромер
  • Эстебан Росси-Ҳансберг
  • Бенжамин Молл
Машҳур ишлари Рационал кутилмалар
Мукофотлари Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти (1995-йил)

Болалиги ва таълими

Луcас 1937-йил 15-сентябрда Вашингтон штатининг Якима шаҳрида Роберт Эмерсон Луcас ва Жане Темплетон Луcас оиласида туғилган. У оилада тонғич фарзанд эди. Унинг ота-онаси Якимада музқаймоқ фабрикасига эгалик қилишган[6]. Буюк депрессияда даврида бизнес муваффақияцизликка учрагач, унинг оиласи Сиэтлга кўчиб ўтган. Унинг онаси моделер бўлиб ишлаган, отаси эса кемасозлик заводида ишлаган, кейинчалик эса музлатгич ишлаб чиқарадиган компанияда пайвандчи бўлиб ишлаган[7].

Луcас 1959-йилда Чиcаго университетида тарих бўйича бакалавр даражасини олган. Луcас Беркелейдаги Калифорния университетида аспирантуранинг биринчи босқичидида ўқиган, лекин у молиявий сабабларга кўра университетни тарк этган. 1960-йилда Чиcаго университетига қайтиб келди ва у 1964-йилда иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олди[8]. Унинг „АҚШ ишлаб чиқариш саноатида меҳнатни капитал билан алмаштириш: 1929-1958“ диссертацияси Ҳ.Грегг Леwис ва Дале W.Жоргенсон раҳбарлигида ёзилган[9]. Луcас иқтисодиётни „Марксизм“ асосларида ўрганган. У иқтисодиёт тарихнинг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучи эканлигига ишонган ва шунинг сабабли иқтисодиётга тўлиқ кириб ўрганган, кейинчалик тарих соҳасига қайтишни режалаштирган[10].

Иш фаолияти

Ўқишни тамомлагандан сўнг, Луcас 1975-йилгача Чиcаго университетига қайтгунга қадар у Cарнегиэ Меллон университетидаги Саноат бошқаруви олий мактабида дарс берган[11].

Луcас 1980-йилда Америка санъат ва фанлар академияси[12], 1981-йилда Гуггенхайм уюшмаси, Америка Қўшма Штатлари Миллий фанлар академияси[13][14] ва 1997-йилда Америка фалсафа жамияти аъзоси этиб тайинланган[15]. Унинг мақолалари тўплами Дуке университетининг Рубенштейн кутубхонасида сақланади[16].

Луcас 1995-йилда „рационал кутилмалар гипотезасини ишлаб чиқгани ва тадбиқ этгани ва бунинг натижасида макроиқтисодий таҳлил ўзгартиргани ва иқтисодий сиёсат ҳақидаги тушунчамизни чуқурлаштиргани учун“ Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган[17].

Тадқиқотларга қўшган ҳиссаси

Рационал кутилмалар

Луcас макроиқтисодий назарияда рационал кутилмаларнинг оқибатларини ўрганиши бўйича илмий тадқиқотлари билан машҳур[6]. Лукас (1972-йил) рационал кутилмалар ғоясини динамик макроиқтисодий моделларга киритган. Луcас моделидаги агентларининг қарорлари ўринлидир: мавжуд маълумотларга асосланиб, улар келажакдаги нархлар ва миқдорлар бўйича тахминларни шакллантирадилар ва ушбу тахминларга асосланиб, умр бўйи кутилган фойдалиликни максимал даражада оширадиган тарзда ҳаракат қилишади. У Милтон Фриэдман ва Эдмунд Фелпснинг пулнинг узоқ муддатли нейтраллиги ҳақидаги қарашларига назарий асослар берган. Филлипс эгри чизиғида тасвирланган ишлаб чиқариш ва инфляция ўртасидаги ўша пайтда кузатилган корреляцияни тушунтириш билан бирга ушбу муносабатларнинг мавжудлиги сиёсатни ўзгартириш имкониятини бермаганлигини кўрсатиб берган.

Ҳаёти

Луcас Чиcаго Бут бизнес мактабида бирга таълим олган курсдоши Рита Cоҳен билан оила қурган. Улар 1980-йил ажрашишган. Ажралиш шартида, агар мукофот 1995-йил 31-октабргача топширилса, Cоҳенга Нобел мукофотларининг ярмини олиш ҳуқуқини берувчи банд бор эди[7].

Cоҳен билан ажрашгандан сўнг, Луcас Нанcй Стокейга уйланган[6]. Эр-хотин иқтисодий ўсиш назарияси, давлат молияси ва пул назарияси бўйича мақолалар устида ҳамкорлик қилган. Луcас ва Cоҳеннинг иккита ўғли бор эди: Стивен (1960-йилда туғилган) ва Жозеф (1966-йилда туғилган)[8].

Луcас 2023-йил 15-майда Чикагода 85 ёшида вафот этган[6][18].

Асарлари


Манбалар

  1. ↑ Сноwдон, Бриан; Ване, Ҳоwард Р.. Модерн Маcроэcономиcс: Иц Оригин, Девелопмент анд Cуррент Стате. Челтенҳам: Эдгар Элгар, 2005 — 220–223-бет. ИСБН 978-1-84542-208-0. 
  2. ↑ "Роберт Э. Луcас, Жр. | Америcан эcономист" (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Роберт-Э-Луcас-Жр. <!--->
  3. ↑ „Тҳе Сверигес Риксбанк Призе ин Эcономиc Сcиэнcес ин Меморй оф Алфред Нобел 1995“. Нобел Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 14-октябр.
  4. ↑ Манкиw, Н. Грегорй. „Баcк Ин Деманд“ (2009-йил 21-сентябр).
  5. ↑ „Топ 10% Аутҳорс, ас оф Жулй 2020“. ИДЕАС/РеПЕc. Арчивед бй тҳе Wайбаcк Мачине: Ресеарч Паперс ин Эcономиcс. 2020-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Роберц, Сам. „Роберт Э. Луcас Жр., Нобел-Wиннинг Cонсервативе Эcономист, Диэс ат 85“ (2023-йил 17-май). Қаралди: 2023-йил 17-май.
  7. ↑ 7,0 7,1 Лангер, Эмилй. „Роберт Э. Луcас Жр., Нобел Призе–wиннинг эcономист, диэс ат 85“ (эн-УС) (2023-йил 19-май). Қаралди: 2023-йил 20-май.
  8. ↑ 8,0 8,1 Луcас, Роберт Э. „Роберт Э. Луcас Жр. – Биограпҳиcал“. Стоcкҳолм: Нобел Фоундатион. Қаралди: 2016-йил 16-ноябр.
  9. ↑ Андрада, Алехандре Ф. С. (Май–Аугуст 2017). "Ундерстандинг Роберт Луcас (1967–1981): Ҳис Инфлуэнcе анд Инфлуэнcес". ЭcономиА 18 (2): 212–228. дои:10.1016/ж.эcон.2016.09.001. 
  10. ↑ Боб Луcас он Гроwтҳ, Повертй анд Бусинесс Cйcлес. Либрарй оф Эcономиcс анд Либертй.
  11. ↑ Прессман, Стевен. Фифтй Мажор Эcономисц. Лондон: Роутледге, 1999 — 193–197-бет. ИСБН 9780415134811. 
  12. ↑ „Роберт Эмерсон Луcас“ (эн). Америcан Аcадемй оф Арц & Сcиэнcес. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
  13. ↑ „Роберт Э. Луcас Жр.“. Жоҳн Симон Гуггенҳеим Мемориал Фоундатион. Қаралди: 2023-йил 18-май.
  14. ↑ „Роберт Э. Луcас, Жр.“. Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
  15. ↑ „АПС Мембер Ҳисторй“. Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
  16. ↑ „Тҳе Сверигес Риксбанк Призе ин Эcономиc Сcиэнcес ин Меморй оф Алфред Нобел 1995“ (эн-УС). НобелПризе.орг. Қаралди: 2023-йил 20-май.
  17. ↑ „Тҳе Сверигес Риксбанк Призе ин Эcономиc Сcиэнcес ин Меморй оф Алфред Нобел 1995“ (эн-УС). НобелПризе.орг. Қаралди: 2023-йил 20-май.
  18. ↑ Леэ, Тори; Wитйнски, Мах „Роберт Э. Луcас Жр., Нобел лауреате анд пионеэринг эcономист, 1937–2023“. Университй оф Чиcаго (2023-йил 16-май). Қаралди: 2023-йил 18-май.