Роберт Абрамович Пинхасов – бухоро яҳудийлари жамоат ва фан арбоби, тиббиёт ходими, доцент, бир қатор китоблар, дарсликлар, маърузалар ва мақолалар муаллифи ва ҳаммуаллифи.

Роберт Пинхасов
Таваллуди 1937-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Соҳаси медицина
Илмий даражаси доцент

Роберт 1992-йилдан „Рошной“ ижтимоий илмий маркази президенти, лойиҳа раҳбари, муҳаррири ва икки жилдлик „История бухарских евреев. Новий и новейший период“ (2005) китоби ҳаммуаллифи. 1993-йилдан бери Америка-Россия Тиббиёт Жамияти АРМС вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган[1].

Пинхасов 2002–2006-йиллар оралоғида Бутунжаҳон русийзабон яҳудийлар конгресси (WКРЕ) мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоси бўлган. Ню-Ёркда бухоро яҳудийлари тарихи ва маданиятига бағишланган И, ИИИ, В илмий-амалий конференсиялардаги (1995, 2000, 2012) ташкилий қўмита раиси. Бухоро яҳудийларининг тарихи ва маданияти бўйича ИВ конференсия ташкилий қўмитаси аъзоси (2003, Қуддус). Роберт русийзабон шифокорлар ва биологларнинг иккита халқаро конференцияси ташкилотчиси (1997, 1998. Ню-Ёрк). У, шунингдек, Ню-Ёрк ва АҚШнинг бошқа шаҳарлари тиббий идораларида маслаҳатчи бўлиб фаолият юритади.

Роберт Пинхасов 1960-йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факултетини тамомлаган. 340-сонли туман ҳарбий госпиталида шифокор бўлиб ишлаган, кейинчалик Тошкент шаҳридаги 1-сонли клиник госпиталнинг урология бўлимини бошқарган. Шунингдек, ассистент ва Тошкент тиббиёт институти урология ва оператив нефрология кафедраси доценти лавозимида ишлаган[2].

Шифокор Роберт Абрамович 1992-йилда АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтди. У 112 та илмий мақола, 22 та китоб ва 4 та маълумотнома муаллифи ва ҳаммуаллифи. Роберт 1999-йил „Мужчинам о мужчинах“, 2001-йил „Бухарские евреи в медицине“, 2008-йил „Бухорские евреи. Энсиклопедический справочник“ (2010-йил инглизча нашри), 2010-йил „Бухарские еврейи“ ва 2012-йил „Деятели искусств – бухарские еврейи“ каби қатор китоблар муаллифи. 2011-йил „На волне памяти“, 2012-йил „Традиции и бит бухарских евреев“, 2013-йил „Бухарские еврейи. Книга памяти“ китоблари, шунингдек, 1987-йилда „ИВ курс талабалари учун урология дарслари учун услубий тавсиялар“ ва 1988-йилда чоп этилган „ВИ курс талабалари учун урология бўйича қўлланма“ дарсликлари муаллифи.

Манбалар

  1. ↑ „Пинхасов, Роберт Абрамович - Бухарские евреи [Текст : энциклопедический справочник“]. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.
  2. ↑ „ЛИШЬ НЕПОКОЛЕБИМАЯ СТРАСТЬ СПОСОБНА ОСТАВИТЬ СЕРЬЁЗНЫЙ СЛЕД В НАУКЕ“. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.