Robina Muqimyar
| Робина Муқимяр روبینا مقیمیار | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1986-йил 3-июл Кобул, Афғонистон |
| Бўйи | 1,7 м |
| Вазни | 58 кг |
| Спорт | |
| Мамлакат | Афғонистон |
| Қайси спорт | Таэквондо |
Робина Жалоли, Робина Муқимяр сифатида ҳам танилган (1986-йил 3-июлда туғилган) собиқ Олимпия спортчиси, Афғонистон шарафини 2004 ва 2008 -илги Олимпия ўйинларида ва 30 та халқаро мусобақаларда 100 метрга югуриш бўйича қабул қилган[1]. У Муқимяр номи остида спорт мусобақаларида қатнашган ва Афғонистон парламентининг қуйи палатаси — Волеси Жирга депутатлигига ўзининг Жалоли фамилиясидан фойдаланган ҳолда номзодини қўйган[2].
Робина муслима аёлнинг анъанавий бош кийими бўлган ҳижобда югургани учун халқаро эътиборни ўзига қарата олган[2]. У 2004-йилда Афинада бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида дзюдочи Фриба Разайи билан бирга қатнашган Афғонистон шарафани Олимпия ўйинларида ҳимоя қилган биринчи икки аёл спортчига айланишган.
Жалоли Афғонистоннинг Кобул шаҳрида туғилган ва тўққиз фарзанднинг (етти қиз ва икки ўғил) бири бўлган. Унинг отаси компютер саноати билан шуғулланган тадбиркор бўлиб, ҳозирда афғон аёлларига тикувчиликни ўргатувчи нотижорат компанияга раҳбарлик қилади[2]. Жалоли Толибон даврида қизлар учун мактабларда ўқиш тақиқланган пайтда уйда таълим олган. У 2001-йилдан кейин мактабга қатнай бошлаган[2]. Толибон давридаги ҳаётни тасвирлар экан, Робина шундай дейди: „ Толибон даврида биз қизларнинг қиладиган ишимиз йўқ эди. Сиз мактабга боролмайсиз. Ўйнай олмайсиз, ҳеч нарса қила олмайсиз. Ҳамма қизлар уйда ўтириши шарт эди“[3].
2004-йилги Олимпия ўйинлари
Муқимёр аёллар ўртасида 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган[4]. У 14,14 сония натижа билан сомалилик Фартун Абукар Умардан 0,15 сония олдинда бўлиб, саккизинчи ўринни эгаллаган. Мусобақада ямайкалик Вероника Кемпбелл 11,17 сония натижа билан ғалаба қозонган[5]. Олимпия ўйинлари вақтида Муқимёр 17 ёшда бўлган[6]. У кўпроқ аэродинамик мусобақа кийимида эмас, балки „футболка ва узун яшил трекли шим“да югурган[7].
2008-йилги Олимпиада
Муқимёр дастлаб Пекинда 2008-йилги Олимпиадада иштирок этмаслиги керак эди[8], бироқ аёл спринтер Меҳбоба Аҳдёр июн ойида Норвегиядан сиёсий бошпана сўраб ўз машғулот лагерини тарк этганидан кейин[9] Афғонистон делегациясига Муқимёр чақирилган[10]. 2008-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида у 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган. Биринчи даврада у 14.80 натижа билан саккизинчи ўринни эгаллаган, бу натижа 100 метрга югуриш баҳсларидаги энг сўнгги натижа бўлган, Муқимиёрнинг натижаси иккинчи давра баҳсларига қўшилиши учун етарли бўлмаган ва у мусобақани тарк этган.
Сиёсий фаолияти
Муқимиёр 2010-йил сентябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида аёллар ва ёшлар учун тенг ҳуқуқли платформада мустақил номзод сифатида ўз номзодини қўйган[2][11]. Робина агар номзоди ғалаба эришиб ўрин қўлга кирица, Афғонистонда мактаб атлетикасини тарғиб қилишини айтган[11], лекин у парламентга сайланмаган[12].
2019-йилда у парламент депутати этиб сайланган. Унинг ваколати 2021-йил 15-августда Афғонистон ҳукумати қулаши билан толиблар ҳокимиятни қўлга киритгач, тугатилган[13].
Шунингдек қаранг
- Лима Азими
- Фриба Разайи
- Марина Карим
- Меҳбоба Аҳдёр
Манбалар
- ↑ Давид Накамура. „Оне оф Афгҳанистан'с раре фемале Олймпианс ноw руннинг фор парлиамент“. Тҳе Wашингтон Пост (2010-йил 11-сентябр).
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Давид Накамура. „Оне оф Афгҳанистан'с раре фемале Олймпианс ноw руннинг фор парлиамент“. Тҳе Wашингтон Пост (2010-йил 11-сентябр).
- ↑ „Труэ Олймпианс“, Тҳе Гуардиан, 1 Аугуст 2004
- ↑ „Афгҳан wоменъс Олймпиc дреам“, ББC, 22 Жуне 2004
- ↑ „Тҳе фирст Афгҳан wомен то партиcипате ин Траcк & Фиэлд: Робина Муқимяр 7тҳ оут оф 8 ин 100 метер спринт“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-08 санасида архивланган), Натионал Олймпиc Cоммиттеэ оф тҳе Исламиc Републиc оф Афгҳанистан
- ↑ „Афгҳан wомен макинг Олймпиc ҳисторй“, УСА Тодай, 17 Аугуст 2004
- ↑ „Афгҳан Wоман Рунс Тоwард Олймпиcс Деспите Жеэрс, Потентиал Дангер“, Ассоcиатед Пресс, 16 Марч 2008
- ↑ "Афгҳан Атҳлетес Траин фор Беижинг Олймпиc ", Афгҳан эмбассй то тҳе Унитед Статес, 29 Април 2008
- ↑ „Олймпиcс-Агаинст алл оддс, Афгҳанс трй тҳеир луcк ин Беижинг“, Реутерс, 9 Аугуст 2008
- ↑ Феарс эасе афтер миссинг Афгҳан атҳлете фоунд (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-10-12 санасида архивланган), Тимес оф Лондон, 10 Жулй
- ↑ 11,0 11,1 „Топиc Руннинг фор Wомен'с Ригҳц ин Афгҳанистан“. Тҳе НАТО Чаннел. 2010-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-сентябр.
- ↑ „Жалали, Робина Муқимяр Мрс“. Wҳўс Wҳо ин Афгҳанистан?. Қаралди: 2011-йил 6-декабр.
- ↑ „Робина Жалали Биограпҳй - Wлоэси Жирга“. 2022-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-январ.