РОБИТА („алоқа“, „ришта“) — Шарқдаги тасаввуфга хос бўлган истилоҳ. Мурид билан унинг пири (муршид) ёки авлиё (валий) ўртасида пайдо бўладиган руҳий алоқа. Муриднинг бутун фикри-зикрини муршид қиёфасига жамлаши, у билан мулоқотга кириши ва ўзлигини унда қўшилиб кетиши билан эришилади. Нақшбандийлик ва қодирия тариқатларининг айрим рисолаларида Робита зикрдан афзал саналган.

Адабиётлар

ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ © „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004