Робия Ҳасанова (1949.20.8, Жиззах ш.) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2001). Сирдарё педагогика институтини тугатган (1970). 1968-йилдан Зомин туманидаги 25-, 50-, 56-, 15-, 39-, Жиззах туманидаги 16-мактаблар-да, 1992-йилдан Зомин туманидаги 65-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси.