Rodney Robert Porter
Родней Роберт Портер (1917-йил, 10-август, Аштон — 1985-йил, 9-июл) — инглиз иммунологи ва биокимёгари. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1964); Ливерпул ва Кембриж университетларини тугатган (1939). Лондондаги тиббиёт тадқиқотлари миллий институти илмий ходими (1949—60); Сент-Мери касалхонаси қошидаги тиббиёт олий макта-би (1960—67) ва Оксфорд университети (1967) профессор Асосий илмий ишлари иммунологияга оид. Антителолар молекуласининг тузилиш схемасини таклиф этган (1962). Бу схемага кўра, иммуноглобулин молекуласи 4 та — 2 та "оғир" ва 2 та "энгил" занжирдан ташкил топган; занжирлар ўзаро дисулфид боғлар орқали бирикади. Нобел мукофоти лауреати (1972, Ж.Эделман билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |