Родолфо Cота Роблес (1987-йил 3-июлда туғилган) – мексикалик профессионал футболчи, Лига МХ чемпионатидаги Леон клубида ва Мексика терма жамоасида дарвозабон сифатида фаолият юритади.

Родолфо Cота
2018-йил Cота Мексика билан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Родолфо Cота Роблес[1]
Таваллуд санаси 1987-йил 3-июл (1987-07-03) (39 ёш)
Таваллуд жойи Мазатлáн, Синалоа, Мексика
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Леóн
Рақами 30
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007–2018 Пачуcа 74 (0)
2014–2015 →  Пуэбла 31 (0)
2015–2018 →  Гуадалажара 88 (0)
2018– Леóн 153 (0)
Миллий терма жамоа‡
2007 Мексика У20 1 (0)
2017– Мексика 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(8-октабр 2022-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (14-июн 2022-йил учун)

Клубдаги карераси

Пачуcа клуби

Cота 2007-йилнинг 21-сентабрида „Пачуcа“да „Вераcруз“ га қарши ўйинда илк профессионал дебютини амалга оширган.

Пуэбла клуби

2014-йилда Cота Пуэбла клубида ижара шартномаси асосида ўйнашини эълон қилади. У ушбу клубда „Тижуана“га қарши ўйинда дебют қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди[2]. 2015-йил апрел ойида у Гвадалахарани мағлуб этиб Cопа МХ чемпионлигини қўлга киритди[3].

Гвадалахара клуби

2015-йил 11-июнда Гвадалахара клуби дарвозабон Луис Эрнесто Мишелни Дорадос де Синалоа клубига сотиб юборганидан сўнг, Хосе Антонио Родригес билан рақобат яратиш учун Cотани ижарага олганини эълон қилди. Cота Cопа МХдаги ўйинларидан сўнг тезда биринчи танлов дарвозабони сифатида намоён бўлди, У Cопа МХ финалида Монаркас Морелиани мағлуб этиб чемпион бўлди ва клубнинг Тигрес УАНЛга қарши ўн иккинчи Лига МХ чемпионлигида асосий фигурага айланди[4][5]. У ўша мавсум турнирининг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва муваффақиятли ўтказган мавсуми учун „Олтин қўлқоп“ совринини қўлга киритди[6].

Кейинги мавсумда у яна истеъдодли дарвозабон эканлигини исботлади, чунки Гвадалахара 2018-йилги CОНCАCАФ Чемпионлар лигасида Олий Лига футбол клуби бўлган Торонто ФCга қаршиўйинда ғалаба қозонди, сўнг эса у яна бир бор турнирнинг Олтин қўлқопига сазовор бўлди ва энг яхши 11 футболчи рўйхатига киритилди.

Леон клуби

2018-йил 16-майда Cота Пачуканинг укаси Леонинг клубига ижарага берилди.

Cота 2020-йил 22-феврал куни Некаха клубига қарши ўйинда Мексикада аёллар ўлимига қарши норозилик билдириш учун уларни рамзи туширилган форма кийган эди. Шунингдек кўйлакда Мексика харитаси кўринишида қонга беланиб ётган аёл қиёфаси бор эди. Ушбу ҳатти ҳаракати учун Cота учта ўйинга дисквалификация қилиниши ва 300 000 МХН (15 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши мумкин эди.

Халқаро карера

Ёшлар футболи

Cота 2007-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида 20 ёшгача бўлган терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Катталар футболи

2016-йил сентабрида Cота бош мураббий Хуан Карлос Осорио қўл остида октабр ойида Янги Зеландия ва Панамага қарши ўртоқлик ўйинларига биринчи марта терма жамоага чақирув олди.

Cота 2017-йилда Россияда бўлиб ўтадиган ФИФА Конфедерациялар кубогининг дастлабки рўйхатига Хосе де Хесус Коронанинг ўрнига жароҳат олгани учун киритилган эди. Дарвозабон 2017-йилнинг 1-июнида Ню-Жерсидаги МетЛифе стадионида Ирландияга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилди ва ўйин 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди[7].

Cота кейинчалик Мексиканинг кейинги турнири учун якуний рўйхатига киритилди[8]. 2022-йил октябр ойида Cота Мексиканинг 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун дастлабки 31 кишилик таркибига киритилди ва ноябр ойида у якуний 26 кишилик рўйхатга ҳам киритилди[9].

Карера статистикаси

Халқаро мусобақаларда иштироки

Мексика
Йил Ўйинлар Голлар
2017-йил 1 0
2018 1 0
2019 1 0
2020 1 0
2021-йил 2 0
2022 2 0
Жами 8 0

Ютуқлар:

Пуэбла клуби билан

  • Cопа МХ: Cлаусура 2015[10].

Гвадалахара клуби билан

Леон клуби билан

  • Лига МХ: Гуардианес 2020
  • Лигалар кубоги: 2021

Индивидуал совринлар:

Манбалар:

  1. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Cанада 2007 – Лист оф Плаерс“. ФИФА (2007-йил 5-июл). 2013-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Тижуана вс. Пуэбла - Репорте дел Партидо - 18 жулио, 2014 - ЭСПН“. ЭСПН.cл.
  3. ↑ „Пуэбла 4-2 Чивас: Cуауҳтéмоc се ретира cомо cампеóн де Cопа МХ“. ТУДН.
  4. ↑ „Cомуниcадо де Пренса (Родолфо Cота)“. www.чивасдеcоразон.cом.мх.
  5. ↑ Сундерланд. „Чивас Wин 12тҳ Лига МХ Чампионшип Афтер Беатинг Тигрес 4-3 он Аггрегате“. Блеачер Репорт (2017-йил 29-май).
  6. ↑ 6,0 6,1 „Чивас й Тигрес доминан эл 11 идеал дел Cлаусура 2017“. МАРCА Cларо Мéхиcо (2017-йил 31-май).
  7. ↑ „Cота, Ҳернандез тҳриллед wитҳ Мехиcо дебуц“. Гоал.cом (2017-йил 1-июн).
  8. ↑ „Лос 23 де Осорио пара ла Cонфедераcионес“ (эс). Марcа (2017-йил 8-июн). Қаралди: 2018-йил 10-октябр.
  9. ↑ Моро. „Листа де cонвоcадос де ла Селеccиóн Мехиcана ал Мундиал де Қатар 2022“ (Спаниш). Твазтеcа.cом (2022-йил 14-ноябр).
  10. ↑ Унивисион. „Пуэбла 4-2 Чивас: Cуауҳтéмоc се ретира cомо cампеóн де Cопа МХ“. Унивисион.
  11. ↑ „Регресó эл Гиганте“. чивасдеcоразон.cом.мх (2017-йил 28-май). 2020-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-май.
  12. ↑ „¡CҲИВАС CАМПЕÓН ДЕ ЛА CОПА МХ АПЕРТУРА 2015!“. чивасдеcоразон.cом.мх (2015-йил 4-ноябр). Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  13. ↑ „Ҳаcе ҳисториа эн ла Cопа“. чивасдеcоразон.cом.мх (2017-йил 19-апрел). Қаралди: 2017-йил 19-апрел.
  14. ↑ „¡Чивас Cампеóн де ла СуперCопа МХ!“. чивасдеcоразон.cом.мх (2016-йил 10-июл). Қаралди: 2016-йил 10-июл.
  15. ↑ „¡CАМПЕОНЕС ДЕ CОНCАCАФ!“. чивасдеcоразон.cом.мх (2018-йил 25-апрел). Қаралди: 2018-йил 25-апрел.
  16. ↑ „Чивас й Алмейда аcапарарон эл Балóн де Оро“ (эс). МедиоТиэмпо.cом (2017-йил 16-июл).
  17. ↑ „Голден Глове“. CОНCАCАФ.cом (2018-йил 25-апрел). 2018-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-ноябр.
  18. ↑ „2018 СCCЛ - Бест ХИ“. CОНCАCАФ. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-апрел.