Родохрозит (юнонча: „рҳодон“ — атиргул, юнонча: „чросис“ — ранг), марганесли шпат — карбонатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби МпСО3. Тригонал сингонияда кристалланади. Ранги турли қўшимчалар борлиги туфайли тўқ бинафшадан оч саргиш, кулранггача ўзгаради, оксидланганда қўнғир тусга ўтади. Асосан, ярим шаффоф, баъзан шаффоф бўлади. Ялтироқлиги шишага ўхшаш, садафеимон. Қаттиқлиги 3,5-4. Зичлиги 3700 кг/м³. Мўрт. Родохрозит кўпинча денгизларда чўкинди йўл билан ҳосил бўлган марганец конларида, баъзан ўртача трали полиметалл ва паст трали олтинполиметалл конларда учрайди. Родохрозит, асосан, марганец рудалари таркибига киради. Саноат аҳамиятига эга. Юмшоқлигига қарамасдан баъзи шаффоф турлари заргарликда ва безактош сифатида қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил