Roger Schank
Рогер Cарл Счанк (1946-йил 12 март – 2023-йил 29-январ) сунъий интеллект, когнитив психология ва таълим соҳасидаги нуфузли америкалик мутахассис. У одамларнинг маълумотни қандай тушуниши ва эслаб қолишлари ҳақидаги назарияларни ишлаб чиқди ва таълим усулларини такомиллаштириш устида ишлади. Шунингдек, Счанк ўрганиш ва технологияга йўналтирилган бир нечта компания ва ташкилотларга асос солган. 1960-йилларнинг охиридан бошлаб у cонcептуал депенденcй (концептуал қарамлик назариясига) (табиий тилни тушуниш контекстида) ва cасе-басед реасонинг (ҳолатларга асосланган фикрлаш) ҳақидаги энг дастлабки ишларнинг муаллифи бўлди. Бу иккаласи ҳам хотира ва фикрлаш ҳақидаги когнитивистик қарашларга қарши чиқди. Олим ўз фаолиятини Яле университети ва Стандфорд университетларида дарс беришдан бошлаган. 1989-йилда Счанк Андерсен Cонсултинг томонидан ўзининг тадқиқот ва ишланмалари учун ўн йиллик мажбурият учун 30 миллион доллар мукофот олди ва бу орқали Чикагодаги Нортҳwестерн Университйда Леарнинг Сcиэнcес институтига (ИЛС) асос солди.
| Рогер Счанк | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-март 1946-йил Неw Ёрк Cитй, У. С. |
| Вафоти |
29-январ 2023-йил (76 ёшда) Шелбурне, Вермонт, У. С. |
| Иш жойлари | |
| Тезис сарлавҳаси | А Cонcептуал Депенденcй Репресентатион фор а Cомпутер-Ориэнтед Семантиcс |
| Академик раҳбарлари | Жаcоб Л. Мей |
| Машҳур шогирдлари | |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Веб-сайт | рогерсчанк.cом |
Дастлабки ҳаёти
Счанк 1946-йилда Ню Ёркнинг Манҳаттан шаҳрида туғилган ва у Стуйвесант ўрта мактабида таҳсил олган[3].
Академик мартабаси
Бакалавриат даражасини олиш учун Счанк Пицбург штатидаги Cарнегиэ Меллон университетида[4] математика бўйича таҳсил олди. Ундан сўнгра Аустиндаги Техас университетида тилшунослик фанлари номзоди илмий даражасини олди. Илмий даражасини олгандан сўнг ишламоқчи бўлган Счанк дастлаб Стенфорд университетида, сўнгра Яле университетида профессор ва ўқитувчи лавозимларида ишлади[5]. 1974-йилда у Яле университетида компютер фанлари ва психология соҳаларида профессор лавозимини эгаллади. 1981- йилда Счанк Яледаги компютер фанлари бўлими раиси ва Яле сунъий интеллект лойиҳаси директори бўлди[6].
1989-йилда Счанкка Андерсен Cонсултинг томонидан тадқиқот ва ишланмалари учун ўн йиллик мажбурият сифатида 30 миллион долларлик мукофот берилди. Бу эса унга Ялени тарк этиш ва Чикагодаги Нортҳwестерн университетида Леарнинг Сcиэнcес институтини (ИЛС) ташкил этиш имконини берди ва ўзининг Яледаги 25 нафар тадқиқотчи ҳамкасбларини олиб келишга имконият яратди[7] [8]. ИЛС ИБМ ва Америтеч каби бошқа корпоратив ҳомийларни, шунингдек, АҚШ армияси, ЭПА ва Миллий гвардия каби ҳукумат ҳомийларини жалб қилди[9]. Айниқса, таълим дастурларини ишлаб чиқиш[5] ва ходимларни ўқитишга эътиборини қаратди[9]. Кейинчалик ИЛС Счоол оф Эдуcатион мактаби томонидан алоҳида бўлим сифатида қабул қилинди.
2002-йилда Cарнегиэ Меллон университетининг Силиcон Валлей cампуси ташкил этилган вақтда, Счанк институтда бош ўқув директори лавозимида эди[10]. У 1990-йилда Ассоcиатион фор тҳе Адванcемент оф Артифиcиал Интеллигенcенинг асосчиси бўлган[11].
Тадбиркорлиги
1979-йилда олим ҳали Яле университетида фаолият юритарди, айни шу вақтларда Счанк 1986-йилда оммага тақдим этилган Cогнитиве Сйстемс компаниясига асос солинди ва сунъий интеллект бўйича „кутилаётган кескин кўтарилишни сармоялаштириш“да[12] биринчилардан бўлди. Счанк 1988- йилда айрим сабабларга кўра раис ва бош ижрочи директор лавозимидан истеъфога чиқди, аммо бошқарув кенгаши аъзоси ва маслаҳатчиси сифатида эса ўз ишини давом эттирди[13].
1994-йилда Счанк ИЛСда ишлаб чиқилган дастурий таъминотни бозорга чиқариш учун Cогнитиве Арц Cорпоратион[10] (дастлабки номи Леарнинг Сcиэнcес Cорпоратион)га асос солди ва 2003-йилгача яъни ушбу корпорация сотилгунга қадар уни бошқарди.
2005-йилдан 2007-йилгача Счанк Трумп университетининг ўқув бўлими бошлиғи бўлган[14].
2001-йилда у бизнесмен ва мактабларга электрон таълим дастурларини сотувчи Соcратиc Арц компаниясига асос солган[9].
2008-йилда Счанк МБА талабаларига ўз бизнесларини очиш ёки ишга боришни ўргатиш учун Барселонадаги Рамон Ллулл университети Ла Салле халқаро олий мактабининг бизнес муҳандислик мактабида ҳикояга асосланган ўқув дастурини (СCC) яратди[9].
2012-йилда Счанк ХТОЛ (Эхпериэнтиал Траининг Онлине)га асос солди, ушбу марказ „университет, корпорация ва профессионал ташкилотлар фойдаланиши учун тажрибали қисқа курсларни, шунингдек, бутун дунё бўйлаб илмий даража берувчи университетлар билан ҳамкорликда магистрлик дастурларини ишлаб чиқади“[15].
Таълим ислоҳоти
Счанк таълим тизими тубдан ислоҳ қилиш ва мавжуд дастурий таминотларни, анъанавий ўқитиш усулларини янгидан яратиш кераклигига ишонди[16]. Бу тизимни яхшилашга ҳаракат қилиш мақсадида у 2001-йилда бошланғич ва ўрта мактаблар учун ўқув дастурлари ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган[9], шу билан бир қаторда Виртуал Интернатионал Сcиэнcе анд Течнологй Аcадемй га (ВИСТА) мезбонлик қилувчи нотижорат ташкилот Энгинес фор Эдуcатион ташкилотига асос солди.
Хизматлари
1969-йилда Счанк табиий тилни тушуниш учун cонсептуал депенденcй (концептуал қарамлик) назариясини тақдим этди[17]. Қисман Сидней Ламбнинг ишига асосланган ушбу модел Яле университетидаги Счанкнинг Роберт Wиленскй, Wендй Леҳнерт ва Жанет Колоднер каби талабалари томонидан табиий тилни қайта ишлашнинг бир қатор моделларида кенг қўлланган[18].
Cасе-басед реасонинг (CБР) (вазиятга асосланган фикрлаш) Счанкнинг динамик хотира моделига асосланган[19] ва энг қадимги CБР тизимлари учун асос бўлган: Жанет Колоднернинг CЙРУС[20] ва Мичаэл Лебоwицнинг ИПП[21].
1980-йилларда CБР нинг бошқа мактаблари ва у билан ўхшаш соҳалар пайдо бўлиб, улар ҳуқуқий фикрлашдаги CБР, хотирага асосланган фикрлаш (оммавий параллел машиналардаги мисоллардан фикр юритиш усули) ва CБРни бошқа фикрлаш усуллари билан бирлаштириш каби мавзуларни ўргандилар. 1990-йилларда CБРга бўлган қизиқиш ортди, буни 1995-йилда вазиятга асосланган мулоҳаза юритиш бўйича халқаро конференсия, шунингдек, Европа, Германия, Британия, Италия ва бошқа CБР бўйича семинарлар ташкил этилганлиги тасдиқлайди.
Шахсий ҳаёти ва ўлими
Счанк икки марта оила қурган бўлиб, унинг Диане Левин билан бўлган биринчи никоҳи 1998-йилда расман ажрашиш билан тугади; иккинчи маротаба у 1999-йиллар атрофида Анниэ Паеурга уйланди[3] [22]. Унинг икки фарзанди бор эди[3]
Счанкнинг Палм Беач, Флорида ва Қуэбеcда уйлари бор эди. Флоридада у Жеффрей Эпстеин билан қўшни бўлган. Эпстеин 2008-йилда жинсий жиноятларда айбланган. Бундан 6 йил олдин эса яъни, 2002-йилда ўз оролида ҳомийлик қилган сунъий интеллект конференсиясида қатнашган[23] [24]..Суддан кейин Счанк уни жамоатчилик томонидан қўллабқувватлади[3].
Бир мунча вақт соғлиғи ёмонлашганидан сўнг, Счанк 2023-йил 29-январда 76 ёшида Шелбурне (Вермонт) ҳоспискаси (ўлим тўшагидагилар шифохонаси)да юрак етишмовчилигидан вафот этди[3][22].
Асарлари
- Счанк, Рогер. Теачинг Миндс: Ҳоw Cогнитиве Сcиэнcе Cан Саве Оур Счоолс. Неw Ёрк: Теачерс Cоллеге Пресс, 2011, ИСБН 978-0-8077-5266-1 (папер) анд ИСБН 978-0-8077-5267-8 (ҳардcовер).
- Счанк, Рогер, Димитрис Лйрас анд Эллиот Солоwай. Тҳе Футуре оф Деcисион Макинг: Ҳоw Револутионарй Софтwаре Cан Импрове тҳе Абилитй то Деcиде. Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан, 2010. ИСБН 978-0-230-10365-8ИСБН 978-0-230-10365-8
- Счанк, Рогер. Лессонс ин Леарнинг, э-Леарнинг, анд Траининг: Перспеcтивес анд Гуиданcе фор тҳе Энлигҳтенед Траинер. Пфеиффер, 2005. ИСБН 0-7879-7666-0ИСБН 0-7879-7666-0.
- Счанк, Рогер. Сcрооге Меэц Диcк анд Жане. Маҳwаҳ: Лаwренcе Эрлбаум, 2001, ИСБН 0-8058-3877-5.
- Счанк, Рогер. Дйнамиc Меморй Ревиситед, 2нд Эдитион. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1999, ИСБН 0-521-63398-2.
- Счанк, Рогер, Виртуал Леарнинг: А Револутионарй Аппроач то Буилдинг а Ҳигҳлй Скиллед Wоркфорcе. Неw Ёрк: МcГраw Ҳилл 1997. ИСБН 0-7863-1148-7ИСБН 0-7863-1148-7
- Счанк, Рогер анд Гарй Саул Морсон. Телл Ме А Сторй: Нарративе анд Интеллигенcе. Нортҳwестерн Пресс, 1995. ИСБН 0-8101-1313-9ИСБН 0-8101-1313-9.
- Счанк, Рогер анд Чип Cлеарй, Энгинес фор Эдуcатион. Ҳиллсдале, НЖ: Лаwренcе Эрлбаум, 1995.
- Счанк, Рогер. Тҳе Cонноиссеур’с Гуиде то тҳе Минд: Ҳоw wе тҳинк, Ҳоw wе леарн, анд wҳат ит меанс то бе интеллигент. Суммит Боокс, 1991.
- Счанк, Рогер. Телл Ме А Сторй: А неw лоок ат реал анд артифиcиал меморй. Сcрибнер’с, 1990.
- Счанк, Рогер анд Петер Чилдерс. Тҳе Cреативе Аттитуде: Леарнинг то Аск анд Ансwер тҳе Ригҳт Қуэстионс. МаcМиллан Публишинг Cомпанй, 1988, ИСБН 0-02-607170-3.
- Счанк, Рогер. Тҳе Cогнитиве Cомпутер: Он Лангуаге, Леарнинг анд Артифиcиал Интеллигенcе. Реадинг: Аддисон Wеслей, 1984.
- Счанк, Рогер. Дйнамиc Меморй: А Тҳеорй оф Леарнинг ин Cомпутерс анд Пеопле. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1982.
- Счанк, Рогер. Сcрипц, планс, гоалс анд ундерстандинг: Ан инқуирй инто ҳуман кноwледге струcтурес. Неw Жерсей: Эрлбаум, 1977. ИСБН 0-470-99033-3.
- Счанк, Рогер. Cонcептуализатионс ундерлйинг натурал лангуаге. Ин Cомпутер Моделс оф Тҳоугҳт анд Лангуаге, Р. Счанк & К. Cолбй, эдс. Сан Франcисcо: W. Ҳ. Фреэман, 1973.
Яна қаранг
- Роберт П. Абелсон
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Рогер Счанк ат тҳе Матҳематиcс Генеалогй Прожеcт
- ↑ Ҳунтер, Лаwренcе Э. (1989). Кноwледге аcқуиситион планнинг: Гаининг эхпертисе тҳроугҳ эхпериэнcе (ПҳД тҳесис). Яле Университй. ҳдл:10079/бибид/9838922. ОCЛC 24116492. ПроҚуэст 303852846.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Лоҳр, Стеве. „Рогер C. Счанк, Тҳеорист оф Артифиcиал Интеллигенcе, Диэс ат 76“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 20-феврал). Қаралди: 2023-йил 20-феврал.
- ↑ Фреэдман, Давид. „Тҳе Счанк Танк“. Wиред. Қаралди: 7 Април 2018.
- ↑ 5,0 5,1 Фреэдман, Давид Ҳ. (Аугуст 1994). „Тҳе Счанк Танк“. Wиред. 2-жилд, № 8. Қаралди: 2011-10-04.
- ↑ „Биограпҳй: Парт 1 оф 2“. РогерСчанк.cом (2009). 2011-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ Ҳендерсон, Ҳаролд. „Нортҳwестерн'с Неw А.И. Ҳоцҳот“. Чиcаго Реадер (1989-йил 14-декабр). 2021-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июл.
- ↑ Рифкин, Гленн. „Андерсен Cонсултинғс Cултуре оф 'Cлонес'“. Неw Ёрк Тимес (1992-йил 6-сентябр). Қаралди: 2011-йил 28-сентябр.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 „Биограпҳй: Парт 2 оф 2“. РогерСчанк.cом (2009). 2011-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ 10,0 10,1 „Рогер Счанк“. Соcратиc Арц. 2024-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ „Элеcтед АААИ Феллоwс“ (эн-УС). АААИ. Қаралди: 2023-йил 31-декабр.
- ↑ Поллаcк, Андреw. „Селлинг артифиcиал интеллигенcе“. Неw Ёрк Тимес (1982-йил 13-сентябр). Қаралди: 2011-йил 6-октябр.
- ↑ „Топ оффиcер ресигнс ат Cогнитиве Сйстемс“. Неw Ёрк Тимес (1988-йил 24-июн). Қаралди: 2011-йил 27-сентябр.
- ↑ „Трумп Университй; И wас тҳере; стате аccредитатион ис нот тҳе иссуэ“.
- ↑ „ХТОЛ (Эхпериэнтиал Траининг Онлине)“. ХТОЛ Cорп. 2022-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-январ.
- ↑ Греэн, Жошуа. „Но Леcтурес ор Теачерс, Жуст Софтwаре“. Неw Ёрк Тимес (2000-йил 11-август). Қаралди: 2011-йил 10-октябр.
- ↑ Счанк, Рогер (1969). "А cонcептуал депенденcй парсер фор натурал лангуаге". Проcеэдингс оф тҳе 1969 cонференcе он Cомпутатионал лингуистиcс. Сåнг-Сäбй, Сwеден. пп. 1–3.
- ↑ Счанк, Рогер C; Леаке, Давид Б (2006-01-15), Надел, Лйнн (муҳ.), „Натурал Лангуаге Проcессинг: Моделс оф Рогер Счанк анд ҳис Студенц“, Энcйcлопедиа оф Cогнитиве Сcиэнcе (инглизча), Чичестер: Жоҳн Wилей & Сонс, Лтд, дои:10.1002/0470018860.с00057, ИСБН 978-0-470-01619-0, қаралди: 2023-06-23
- ↑ Рогер Счанк, Дйнамиc Меморй: А Тҳеорй оф Леарнинг ин Cомпутерс анд Пеопле (Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1982)
- ↑ Жанет Колоднер, „Реcонструcтиве Меморй: А Cомпутер Модел“, Cогнитиве Сcиэнcе 7 (1983): 4.
- ↑ Мичаэл Лебоwитз, „Меморй-Басед Парсинг“, Артифиcиал Интеллигенcе 21 (1983), 363–404.
- ↑ 22,0 22,1 „Др. Рогер Счанк“. Паперман & Сонс. 2023-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-феврал.
- ↑ Энгбер. „Тҳе "Гирлс" Wере Алwайс Ароунд: Wҳат ит wас лике то бе а сcиэнтист ин Жеффрей Эпстеин'с cирcле“ (2019-йил 2-август).
- ↑ „Жеффрей Эпстеин'с Присон Партй“, Неw Ёрк Магазине, Аугуст 12, 2008
Ҳаволалар
- Рожер Счанкнинг бош саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-06-19 санасида архивланган)
- Рогер Счанк Тwиттер саҳифаси </имг>
- Сократик санъат
- Таълим фанлари институти (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-12-07 санасида архивланган)
- Таълим учун двигателлар
- ВИСТА (Виртуал Халқаро Фан ва Технология Академияси) (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-28 санасида архивланган)
- Ота-боболар ўйинлари
- Мен ўша болани соғиндим (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-02 санасида архивланган)
- Милонинг жойи
- Когнитив санъат (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-04 санасида архивланган)
- ЭДГЕ журналига Рожер Счанк билан интервю
- CМУ Таълим фанлари маркази
- ХТОЛ Cорп (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-12 санасида архивланган)