Roguzar
Рогузар – Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган маҳалла. Маҳаллада 8-сонли умумий ўрта таълим муассасаси жойлашган. Маҳалла ҳудудидан „Эски анҳор“ канали оқиб ўтади. Маҳаллада бир қанча обектлар мавжуд бўлиб, „Асила“ меҳмонхонаси шулар жумласидан[1].
Этимология
Форс-тожикча тузилишда: роҳ – йўл, гузар – тор йўлакли кўча, тевараги иморатлар билан қуршалган йўл. Баъзан тўрт томондан келган йўлларнинг маҳалла ичида бирлашган жойи ҳам гузар дейилган. Гузар сўзининг маҳалла маъноси ҳам бўлган. Шаҳар марказидан чеккадаги маҳаллани, алоҳида аҳоли масканини гузар ҳам дейишган.
Тарихи
Рогузар маҳалласи Қарши қўрғонининг шимолида, Бухоро йўлида жо'йлашган. Шаҳар қўрғонининг жанубидаги алоҳида гузарни Маҳаллот дейишган. Маҳаллот йирикроқ, Рогузар кичикроқ бўлган. Дарвозатутак дарвозасидан Бухоро, Самарқанд, Касби каби шаҳарларга отланган сайёҳ, карвон, йўловчи Рогузар маҳалласи ўртасидан ўтиб кетишган. Қатнов йўли маҳалла ичидан ўтганлиги сабабли Рогузар (ўртасида йўли бўлган маҳалла) деб аталган.
Манбалар
- ↑ „Ислам Каримов стреэт, Қарши (Рогузар маҳалласи, Рогузар), Қарши Тумани“. узбекистан-стреэц.опеналфа.cом. Қаралди: 22-ноябр 2025-йил.