Роcк
Услубий илдизлари: Роcк энд ролл, блюз, кантри мусиқаси
Маданий илдизлари: 1940-лар охири, АҚШ
Хос чолғу асбоблари: Гитара, Басс, Довул, баъзан Синтезатор
Машҳурлиги:1950-лардан бери бутунжаҳон
Яқин жанрлар:Алтернатив роcк - Хеви метал - Панк роcк
Алоқадор мавзулар
Бекбит - Роcк опера - Роcк гуруҳи - Роcк мадҳия - Ижтимоий таъсир

Рок, рок-мусиқа — 1950-йилларда пайдо бўлган замонавий мусиқа йўналиши, шунингдек ўзига хос турмуш тарзи, субмаданият. Атама буткул таърифланмаган, зеро баъзи мусиқий услубларнинг роcк-мусиқага алоқадорлиги шубҳа остидадир. Роcк-мусиқа кенг тармоқланган: унга роcк-н-роллдан металгача бўлган жанрлар киради. Қўшиқлар матни ҳам турфа: енгил, қувноқ шеърлардан то фалсафий, депрессив мазмунлиларигача.

Роcк-мусиқа АҚШ ва Бирлашган Қиролликдан тарқалиб, қўшиқлар бутун дунёда инглиз тилида куйланган. Лекин кейинчалик деярли ҳар бир мамлакатда миллий роcк-гуруҳлар пайдо бўла бошлади. СССРга роcк-мусиқа 1960-йилларда кириб келди. Шу йилларда Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда ҳам роcк-гуруҳлар юзага кела бошлади.

Роcк мусиқа 1950-йилларда АҚШда тижораткўнгилочар санъатининг янги (роcкнролл) шакли сифатида юзага келган (Б.Хейли, Ф. Домино, Э. Пресли, Ч. Берри). Ўша даврда кенг тарқалган „ширин оҳанг“ қўшиқлар (Ф. Синатра ва бошқалар)га қарши ўлароқ Роcкда жўшқин ритм, баланд товуш (динамика), ғайратли ва эҳтиросли куйлаш услуби, қушиқ матнларида қўпол (адабсиз) иборалар кенг ўрин олган. Роcк ансамбллар таркиби асосини якка хонанда, электр (соло, ритм ва бас) гитаралар ва урма чолғулар ташкил этади. Ижро услуби, айниқса, электрогитаранинг жарангдор, кучли ва таъсирли овози, кенг техник ва ифодавий имкониятлар ёрдамида шакл топган (Ж. Хендрикс, Р. Блекмор ва бошқалар). 60-йиллардан Роcк Америка ва Европа ёшларининг жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ахлоқий қадриятларга қарши ижтимоий (битниклар, хиппи, кейинчалик панклар ва бошқалар) ҳаракатларнинг маънавий асоси сифатида йирик маданий жараён бўлиб ривож топган. Бу даврда Европа (жумладан, Англия) гуруҳлари („Тҳе Беатлес“, „Роллинг Стонес“ ва бошқалар) Роcк тараққиётига алоҳида ҳисса кўшган. Тарихий ривожи жараёнида Роcк бир неча услуб ва юналишларга эга бўлган. „Ҳардроcк“ („оғир, қаттиқ роcк“ — „Лед Зеппелин“, „Блаcк Саббатҳ“, „Сcорпионс“, „Назаретҳ“ ва бошқалар), „хеви метал“ („оғир металл“ ёки „оғир қуроллар“ — „Блаcк Саббатҳ“, „Деэп Пурпле“, „Лед Зеппелин“, „Металлиcа“, „Раммстеин“), „психоделик роcк“ („Пинк Флойд“ ва бошқалар), „артроcк“ (мумтоз мусиқа намуналарига асосланган роcк — „Деэп Пурпле“, „Уриан Ҳеэп“, „Қуээн“ ва бошқалар), „фолкроcк“ (Боб Дилан ва бошқалар), „глемроcк“ („жозибали, ёқимли роcк“ — „Кисс“, Э. Купер ва бошқалар), „панкроcк“ („ёмон, ярамас роcк“ — „Сех Пистолс“ каби) ва бошқа Ўзбекистонда биринчи Роcк гуруҳлари 1960-йилларнинг 2-ярмида пайдо бўлган („Киберглар“, 1967, „Сигма“, 1968 ва бошқалар). Улар репертуаридан Европа Роcк намуналари билан бирга қайта ишланган ўзбек халқ куйлари, Ўзбекистон композиторлари асарлари ҳам ўрин олган. 1970-йилларда асосан, фолкроcк („Ялла“, „Квазарлар“, „Наво“ ва бошқалар), жазроcк („Синтез“, „Интер“, „Сато“ ва бошқалар), кейинчалик хевиметал („Рейс 09“, „Дауметал“) каби ва бошқа услублар ривож топган[1].

Манбалар

  1. ↑ Беков, Олимжон. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар