Roksolanlar
Роксоланлар (лот. Рохолани) -кўчманчи чорвадор сармат қабилалари номи; кўчманчи қабилалар маркази — Шим. Азов бўйида жойлашган йирик ҳарбий-сиёсий итгифоқни тузганлар. Мил. ав. ИИ аср охирида Р. скифлар билан иттифокда Қримда Понт саркардаси Диофантга карши урушганлар. Мил. ав. ИИ—И асрларда скифлардан Дон ва Днепр дарёлари оралиғидаги даштни тортиб олишган. Мил. И асрда Р. Днепрдан ғарбдаги даштни эгаллашган. тахминан 70-йилда улар Мёзияга чопкун уюштирганлар. ИИ—ИИИ асрларда Р. Дунай бўйида Рим билан уруш олиб боришган, лекин афтидан уларнинг аксарияти гуннлар босқинига қадар (мил. ИВ аср) Қора денгизнинг шим. даги даштларда истиқомат қилганлар. Гуннлар сарматлар иттифоқига барҳам бериб, Р.нинг бир қисмини ўзларига қўшиб, ғарбга юришни давом эттирганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |