Roman Pasichnichenko
Роман Сергеэвич Пасичниченко (русча: Роман Сергеевич Пасичниченко; 1981-йил 17-июн, Днепропетровск[1], Украина ССР, СССР) – украиналик футболчи, ҳимоячи.
Карераси
"Днепр-75" ёшлар спорт мактаби тарбияланувчиси[2]. 1998-йилдан бери „Днепр“ клубининг дублида ўйнади. У асосий таркибдаги ягона ўйинни 2001-йилнинг 23-сентябр куни Донецкнинг „Металлург“ жамоасига қарши ўтказган. Бу ўйинда автогол муаллифига айланган[3].
2002-йилда „Полиграфтехника“ клубига ўтди ва олий лигада яна 6 та ўйин ўтказди. 2003-йилдан 2010-йилгача Украина чемпионатининг қуйи дивизионидаги Подолия, Заря, Николаэв, Стал-Днепродзержинск, Стал-Алчевск жамоаларида ўйнаган.
2010-йилнинг июлидан декабригача Ўзбекистоннинг „Қизилқум“ клубида ўйнаган[4].
2011-йилда Украинага қайтиб келди. Фаолиятини „Полтава“ ва „Нива“ клубларида давом эттирган. 2012-йил июл ойидан бошлаб Кременчугнинг „Кремен“ клубида ўйнаган[5].
Украина ёшлар терма жамоасида ўйнаган[6]. 2000-йилда ушбу жамоа билан Германияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди. Бу турнирда жамоа сардори бўлган[4].
Украина ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган[7].
Манбалар
- ↑ „Пасичниченко: из «Стали» в «Сталь»“ (ру). Прессинг (2008-йил 8-май). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ „Наши в сборных » Юношеская“ (ру). Официальный сайт ФК «Днепр» Днепропетровск. 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ „Мазух обновляет клубные антирекорды“ (ру). фcднипро.cом (2013-йил 7-апрел). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ 4,0 4,1 „Узбекистанский отряд“ (ру). ФООТБАЛЛ.УА (2011-йил 16-август). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ „«Кремень» подписал контракты с пятью игроками“ (ру). УА-футбол (2012-йил 11-июл). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ „Анатолий Крощенко: «Мог бы еще послужить, но меру надо знать»“ (ру). дйнамо.киэв.уа (2013-йил 5-январ). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ „Профиль“ (ру). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
Ҳаволалар
- Роман Пасичниченко ФоотбаллФаcц.ру сайтида (русча)