Роман Леонидович Серих (3-июл 1940-йил, Тошкент 15-сентабр 2008-йил, Москва) темирбетон назарияси соҳасида совет ва россиялик олим[1], деформацияланадиган қаттиқ жисм механикаси, бетоннинг мустаҳкамлиги ва деформацияси бўйича олим.

Роман Серих
Таваллуди 3-июл 1940-йил
Тошкент
Вафоти 15-сентябр 2008-йил
Москва
Илмий даражаси фан доктори
Илмий унвони профессор

Совет темир-бетон назарияси илмий мактабининг асосчиси А. А. Гвоздевнинг шогирди.

Роман Леонидович Россия муҳандислик академиясининг аъзоси, техника фанлари доктори ҳамда профессор бўлган. Россия архитектура ва қурилиш фанлари академиясининг маслаҳатчиси бўлган. 1998–2008-йилларда Россия архитектура-қурилиш энсиклопедияси бош таҳририятининг аъзоси ҳамда 1992–2008-йиллар оралиғида „Бетон и железобетон“ журналининг бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган.

Меҳнат фаолияти

Серих меҳнат фаолиятини 19 ёшида СССР транспорт қурилиши вазирлиги Средазтрансстройнинг 8-қурилиш участкасида ғишт терувчи сифатида бошлаган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини ва совет армияси сафида муддатли хизматни тугатгандан сўнг, Ўзбекистон ССР қурилиш вазирлигининг Главташкенцтрой бўлинмасида қурилиш устаси бўлиб ишлаган. 1966-йилдан 1968-йилгача ЎЗССЖ қишлоқ қурилиш вазирлиги ва СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг лойиҳа институтларида муҳандис бўлиб ишлаган.

Роман соғлиги ёмонлашгани сабабли НИИЖБ директори лавозимини тарк этиб, 1994-йилда Россия архитектура ва қурилиш фанлари академиясининг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимига ўтган. 1996-йилдан 2002-йилгача бўлган даврни Россия давлат илмий-тадқиқот институти давлат хизматига бағишлаган. У ерда қурилиш ва ишлаб чиқариш технологиялари билан шуғулланадиган бўлимларга раҳбарлик қилган.

Илмий даражалари ва унвонлари

Серих 1965-йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини (Ташиит) темир йўл қурилиши ва йўл хўжалиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Роман Леонидович 1972-йилда Москва автомобил-йўл институти аспирантурасини қурилиш конструксиялари мутахассислиги бўйича тамомлаган[2]. 1979-йилда „қрилиш конструксиялари“ мутахассислиги бўйича катта илмий ходим илмий унвони берилган[3]. Роман 1987-йилда „намлик таъсирида ҳар хил турдаги ва конструксиялардаги бетонларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияси“ мавзусида диссертация ҳимоя қилган ва техника фанлари доктори бўлган[4]. 1991-йилда қурилиш конструксиялари кафедрасида[5] профессор илмий унвонига сазовор бўлган.

Профессор Юрий 1990-йилда СССР муҳандислик академиясининг ҳақиқий аъзосига [6] айланган, 1992-йилда эса халқаро муҳандислик академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Юрий 2008-йилда вафот этди. Ваганковское қабристонига дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Михайлов 2004.
  2. ↑ Министерство высшего и среднего специального образования СССР. Высшая аттестационная комиссия. Диплом кандидата наук : МТН № 099358 : решение Совета Московского автомобильно-дорожного института от 7 мая 1974 года (протокол № 7). 
  3. ↑ Решениэ Висшей аттестационной комиссии при Совете Министров СССР от 25 июля 1979 года (протокол № 28н/14).
  4. ↑ Высшая аттестационная комиссия при Совете Министров СССР. Диплом доктора наук : ТН № 006639 : решение ВАК при Совете Министров СССР от 27 марта 1987 года (протокол № 12д/36). 
  5. ↑ Решениэ Государственного комитета СССР по народному образованию от 28 марта 1991 года № 3/201-п.
  6. ↑ Инженерная академия СССР. Диплом № 113 : протокол № 6 общ. собрания Инженерной академии СССР от 10 декабря 1990 года.