Romansement
Романсемент — гидравлик боғловчи материал бўлиб, 850-900 C ҳароратда куйдирилган магнезиал мергел ва оҳактошни майдалаш йўли билан олинади. Таркибида 24-25 % тупроқ бирикмаларидан ташкил топган қўшимчалар бўлади. Сементнинг ушбу тури хоссалари(қотиш вақти)ни бошқара олиш учун унинг таркибига 15 %гача минерал боғловчилар қўшилади. Мустаҳкамлиги бўйича романсемент маркалари 3 хил: 25, 50, 100 бўлади.
Романсемент таркибида магний оксиди (МгО) ва оҳак бўлганлиги сабабли унинг мустаҳкамлик даражаси сементнинг бошқа турларига нисбатан паст. Романсементнинг қотиш тезлиги кўп жиҳатдан атроф муҳитнинг ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқдир. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши материал қотишини тезлаштиради, совуқ ҳароратда эса бу жараён секинлашади.
Ушбу материални 2 ойдан узоқроқ муддатда сақлаш тафсия қилинмайди, акс ҳолда унинг сифати пасаяди. Романсементнинг мустаҳкамлик даражаси сементнинг бошқа турларига нисбатан паст бўлгани учун ҳозирги кунда унга катта талаб мавжуд эмас. Ушбу материал бетоннинг паст маркали турларини ишлаб чиқаришда, намлик даражаси юқори бўлган ҳолларда иншоотларнинг ташқи қисм қопламаси сифатида қўлланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |