Ромб (қадимги юнонча: ῥόμβος, лотинча: ромбус „доира“) — барча томонлари тенг бўлган то'ртбурчак. Бурчаклари тўғри бурчаклардан иборат бўлган ромб квадрат деб аталади.

Ромб (юнонча: ромбос — пирилдоқ, айланувчи) — томонлари ўзаро тенг бўлган ясси тўртбурчак (расмга қ.). Ромбнинг хоссалари: 1) диагоналлари ўзаро перпендикуляр; 2) Ромбнинг диагоналлари унинг бурчакларини тенг иккига бўлади. Ромбнинг диагоналлари кесишган нуқта унинг симметрия марказидир. Ромбга ички айлана чизиш мумкин. Ромбнинг юзи унинг диагоналлари кўпайтмасининг ярмига тенг. Бурчакларидан бири а бўлган Ромбнинг юзи 5=а2сина. Ҳамма бурчаклари 90° бўлган Ромб квадратидир[1].

Асосий хоссалари

  • Ромб параллелограмм ҳисобланади, чунки унинг қарама-қарши томонлари ўзаро параллелдир: АБ || CД, АД || БC.
  • Ромб диагоналлари бир бирини тўғри бурчак ҳосил қилган ҳолда кесиб ўтишади (АC ⊥ БД) ва кесиб ўтиш нуқтасида тенг иккига бўлинишади.
  • Ромб диагоналлари унинг бурчакларининг биссектрисалари ҳисобланади (∠ДCА = ∠БCА, ∠АБД = ∠CБД ва ҳоказо)
  • Ромб диагонналларининг квадратлари йиғиндиси тўртга кўпайтирилган томонининг квадратига тенг (масалан: (АC) ² + (БД) ² = 4 • (АД²)).

Асосий аломатлари

Параллелограмм АБCД ромб ҳисобланади, агарда:

  • унинг барча томонлари тенг бўлса: АБ = БC = CД = АД

Ҳаволалар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил