Ромеско (испанча: ромесcо) — помидор асосидаги соус, унинг ватани Каталониянинг Таррагона провинсияси (Испания). Маҳаллий балиқчилар биринчи марта соусни балиқ ва денгиз маҳсулотлари учун ишлата бошлаган, деб ҳисобланади. Ромеско гўштдан тортиб сабзавотгача, пиширилган картошка бўлаклари ва қайнатилган тухумгача(ва ҳатто, гамбургер[1]) бўлган бошқа таомлар билан ҳам яхши кетади. Оддий соус сифатида ҳам, дип сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ромескони баъзан Таррагонада кенг тарқалган кўкпиёзли салса туридаги соуслар билан адаштиришади.

Саноатда ишлаб чиқариш

Ромеско анъанага кўра уйда тайёрланади. Бироқ, Испанияда саноат миқёсида ҳам ишлаб чиқарилади ва уни супермаркетлардан сотиб олиш мумкин, аммо, айтишларича, таъми анъанавий соусникига етмайди[2]. Ромеско халқаро онлайн платформаларда ҳам мавжуд. Ўзбекистоннинг йирик савдо дўконларида учрамайди.

Масаллиқлари ва тайёрланиши

Ромесконинг асосини помидор ва саримсоқ ташкил қилади[3]. Соус шунингдек, пиёз, бодом (ва/ёки бошқа ёнғоқлар), ширин ва аччиқ қалампир (қовуриб консерваланган ширин қалампир кўп ишлатилади), зайтун ёки кунгабоқар ёғи ва қизил вино сиркасини ўз ичига олади[4]. Қуюқроқ чиқиши учун соусга оқ нон этини қўшиш тавсия этилади[5] (аммо, бунақада сақлаш муддати камаяди[6]). Баъзан арпабодиён ёки ялпиз барги ҳам қўшилади.

Помидор, саримсоқ ва ширин қалампир қовурилади ёки тоблаб пиширилади (тандирда ёки грилда), шундан сўнг арчилади (қалампир уруғи олдинроқ олинмаган бўлса, олиб ташланади). Ёнғоқлар қовурилади ва кўпинча, дарҳол тозаланади ва эзилади. Якуний босқичда барча масаллиқлар, шу жумладан, аввалроқ намлаб қўйилган оқ нон ҳам аралаштирилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бургер из барашка с фетой и соусом ромеско | Бургеры Реcипес | Грили Wебер“ (ру). www.wебер.cом. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  2. ↑ „Салса ромесcо/соус ромеско“ (ру). Поварёнок. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  3. ↑ Мелисса. „Аутҳентиc Ромесcо Сауcе Реcипе“ (эн). Cилантро анд Cитронелла (2019-йил 8-март). Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  4. ↑ „Испанский соус ромеско. Рецепт“ (ру). Еда.ру. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  5. ↑ „Соус Ромеско, пошаговый рецепт с фото“. www.гастроном.ру/. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  6. ↑ Василий Емельяненко. „Фантастический соус к вашему столу. Испанский Ромеско для мяса.“. ёутубе.cом.