Ромиз, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуслари; асл исмшарафи Абдуллаев Маннон) (1895, Тошкент — 1938, Красноярск) — журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. 1918-йилнинг 2-ярмидан 1930-йил 1 сентабргача турли партияшўро раҳбарлиги лавозимларида ишлаган. Миллий матбуот, нашриёт ва маориф ишларининг ривожланишида фаол иштирок этган. "Туркистон", "Камбағал деҳқон", "Қизил Ўзбекистон" газ., "Ер юзи", "Маориф ва ўқитувчи" журнали муҳиррири (1927—29), Маориф халқ комиссари (1929). Адабийжурналистик фаолияти 1920-йилдан бошланган. Адабийтанқидий ва публицистик макрлалар ёзган. Публицист сифатида ўз даврининг муҳим сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданиймаърифий масалалари, муаммолари юзасидан фикрлар билдирган, уларнинг ҳал этилишига муайян ҳисса қўшган. Р. 1924—25 йилларда Помирда ишлаган. Ўша ердаги фаолияти асосида "Помир Бадахшонга саёҳат" туркум саёҳатномасини яратган (1925). "Октябр вахалқ маорифи" (1927), "Хаёлдан ҳақиқатга" (1928), "Лотинлаштириш курашида" (1928) каби китоблар муаллифи. 1930-йил 5 сентабрда "Наркомпрос иши" бўйича қамоққа олинган ва "халқ душмани" сифатида отиб ташланган. Шахсга сиғиниш оқибатлари фош этилгандан сўнг окланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил