Роналд Росс (1857.13.5, Алмора, Ҳиндистон — 1932.16.9, Лондон) — англиялик паразитолог, микробиолог ва врач. Лондон қироллик жамияти аъзоси. Лондондаги тиббиёт мактабини тугатган (1879). 1881–99 йилларда Ҳиндистонда ишлаган. Безгак чивинини ўрганиш бўйича Ғарбий Африкага уюштирилган инглиз тиббиёт экспедицияси раҳбари (1899), 1926-йилдан тропик касалликлар институти директори. Безгакнп анофелес уруғига мансуб чивинлар таркатишини аниқлаган. Нобел мукофоти лауреати (1902)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил