Roqim
Роқим (тахаллуси; исми номаълум; тах. 1742-йил, Хива — 1814/1815-йил, Хоразм) — ўзбек шоири ва хаттот.
| Роқим | |
|---|---|
| Таваллуди |
исми номаълум тах. 1742-йил |
| Вафоти |
1814/1815-йил Хоразм |
| Касби | Шоир, хаттот, мунший, муаллим |
Ҳаёти
Роқим тах. 1742-йилда Хивада туғилган. Мадрасада таҳсил олган. Қозихонада мунший бўлиб ишлаган. Хусусий мактаб очиб, муаллимлик қилган[1]. Ижодда Навоий ва Фузулийга эргашган. Ўзбек ва форс тилларида, мумтоз бадииятнинг деярли ҳамма жанрларида ижод қилган.
Анъанавий ишқий лирикаси ва ижтимоий масалаларга оид шеърлари ижодида муҳим ўрин тутади. Уларда давр қийинчиликлари, жабр-зулмдан шикоят анъанавий ишқий кайфиятлар орқали ифодаланган, ёр мадҳи турмушнинг ижтимоий талқини билан боғланган, ишқий норозилик эса ижтимоий адолацизликдан шикоят маъносини акс этган.
Роқимнинг бизгача 1 девони (6470 мисра) ва девонга кирмаган 30 мухаммас, 6 ғазали етиб келган. Кўплаб мухаммаслари Навоий, Фузулий, Мунис, Бедил, Равнақ ва бошқаларнинг ғазалларига боғланган. Роқим Хоразм адабий муҳитида марсиячиликка асос солган. Марсияларидаги ҳасратлар реал инсоний кечинмаларга асосланган, анъанавий образ ва ифодадан қочиб, янги, ҳаётий образлар яратган. Роқим номалар ҳам ёзган, Мунис девони ва бошқаларни ҳуснихатда кўчирган. Девони қўлёзмаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти фондида сақланади (инв. №7576)[2]. Унинг танланган асарлари 1965-йилда нашр этилган[1].
Асарлари
- Роқим. Танланган асарлар, Тошкент, 1965.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. ИСБН 978-9943-00-130-5.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Роқим“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Ўзбек адабиёти тарихи [5 жилдли], 3ж., Т., 1978.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Роқимга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |