Рост — Ўн икки мақом, Шашмақом ва Хоразм мақомларидан бири. Ўрта аср мусиқа рисолаларида кўп куй ва ашулалар Р. товушқаторига мос келгани учун шу ном билан аталганлиги қайд этилган. Р. мақоми миксолидий гаммага тўғри келади. Шашмақомда Р.нинг чолғу қисмлари Таснифи Р., Гардуни Р., Муҳаммаси Р., Муҳаммаси Ушшоқ, Муҳаммаси Панжгоҳ, Сақили Ислимхон, Сақили ракраклардан иборат. Ашула бўлимида 2 гуруҳ шўъбалар бўлиб, биринчисига Сарахбори П., Талқини Ушшоқ, Насри Ушшоқ, Наврўзи Сабо, уларнинг тароналари ва Уфари Ушшоқ ҳамда супориш қисмлари киради. 2 гуруҳ шўъбалари Савти Ушшоқ, Савти Сабо ва Савти калон деб аталиб, ҳар бирида 5 та шохобча туркум тарзида ижро этилади. Р. мақоми шўъбалари авжида Ушшоқ, Сегоҳ, Уззол, Муҳайяри Чоргоҳ намудлари ва Зебо пари авжи ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар