Rotor
Qiyofa
Ротор (лотинча ротаре — айлантирмоқ):
1) турбина, компрессор, гидронасос ёки гидромоторнинг айланувчи қисми. Иш жисмидан энергия ҳосил қилувчи ёки энергияни иш жисмига берувчи органлар Ротор га жойлаштирилади;
2) электр машиналарининг айланувчи қисми. Одатда, статор ичига жойлаштирилади. Роторга ўралган чулғам майдони статор чулғамининг магнит майдони билан таъсирлашиб, электр юритувчи куч ҳосил қилади;
3) кемага ўрнатиладиган ва кичик двигател билан ҳаракатлантириладиган айланувчи вертикал труба (минора); Ротор ёрдамида кемани юргизишда шамол кучидан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |