Ровно — Украинанинг Ровно вилоятидати шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази (1939-йилдан). Усте дарёси (Припят ҳавзаси) бўйида. Транспорт йўли ва шоссе йўллар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 243 минг киши (2022). Шаҳар 1282-йилдан маълум. ХИВ асрнинг 2-ярмидан Литва ва Полша, 1793-йилдан Россия империяси, 1921–39 йилларда Полша таркибида. 1939-йилда Ғарбий Украина таркибида УССР билан бирлаштирилди. 1941–44 йиллар немис фашистлари қўлида, 1944-йил 2 февралда озод этилди. Р. кустар типидаги корхоналари бўлган уезд шаҳардан Украинанинг саноат марказларидан бирига айланди. Машинасозлик ва металлсозлик (юқори волтли электрон аппаратура, трактор эҳтиёт қисмлари, станоклар ва бошқалар), кимё ("Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси), енгил (зиғир тола комбинати, тикувчилик фабрикаси), озиқ-овқат (сабзавот қуритишконсерва, гўшт комбинатлари, сут заводи) саноатлари корхоналари бор. Мебел, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Педагогика, сув хўжалиги муҳандислари институтлари, Киев Маданият институтининг маданиятмаърифат факултети, 2 театр (шу жумладан, мусиқали драма театри), филармония, 2 музей (шу жумладан, тарихўлкашунослик музейи) бор.[1]

Ровно
Мамлакат Украина

Успение черкови (1756), классицизм услубидаги гимназия биноси (1839) каби меъморий ёдгорликлар, фашизм қурбонлари хотирасига багишланган ёдгорлик (1968), Жанговар шоншуҳрат мемориали (1975) мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Ровно" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил