Роwена Фисчер Меэкс Абдй (1887-йил 24-апрел — 1945-йил 18-август) — америкалик модернист рассом. У асосан ландшафтларни чизган ва Шимолий Калифорнияда ишлаган.

Роwена Меэкс Абдй
Таваллуди 24-апрел 1887-йил
Вена, Австрия
Вафоти 18-август 1945-йил(1945-08-18)
(58 ёшда)
Сан Франcисcо,

Калифорния

Миллати инглиз

Ҳаётининг дастлабки даври

У 1887-йилда Австриянинг Вена шаҳрида америкалик Жоҳн ва Анна Меэкс оиласида туғилган[1]. Улар Роwенанинг санъатдаги табиий истеъдодини рағбатлантирган. Вена, Дрезден, Париж ва Лондонда узоқ вақт бўлгандан сўнг, оила 1890-йилларда Сан Франcисcога (Калифорния) кўчиб ўтди[2][3].

1904—1905-йилги ўқув йилида Роwена Фисчер Меэкс Абдй тоналист рассомлар Артҳур Франк Матҳеwс, Чарлес C.Жудсон ва Wилл Спаркс қўл остида Марк Хопкинс санъат институтида таҳсил олди. Ўқиш давомида у бир неча бор тақдирланган. Унинг ёғли, акварел ва аралаш расмлардаги кўча манзаралари ва ландшафтлари 1908-йилдан 1940-йилларнинг ўрталаригача Калифорния бўйлаб элликдан ортиқ кўргазмаларда намойиш этилган.

Фаолияти

Роwена Фисчер Меэкс Абдй дастлаб Калифорниянинг тарихий жойларини чизган[4]. У асосан Шимолий Калифорния ландшафтлари, жумладан қирғоқ бўйидаги шаҳарларни чизган. Унинг студияси Ломбард кўчасида жойлашган эди. У бу мулкни 1921-йилда сотиб олган[5]. Абдйнинг боғида махсус ёзиб қўйилган ёзув бор эди, унга чақирилмаган қизиқувчан сайёҳлар тез-тез ташриф буюришарди. Абдйнинг студиясидан Марин округи, Контра Коста округи ва Сан Франcисcо кўрфазини кўриши мумкин эди. Абдй абстракт санъатни расмлардан ташқари, декоратив санъат орқали уйда ҳам қўллаш керак деб ҳисобларди.

1910-йиллар

Ёввойи ғозлар. 1925-йил

У ёзувчи Ҳаррй Беннетт Абдй билан оила қурган. У ёзувчи маҳоратидан фойдаланиб, ўз ижодини тарғиб қиларди. 1915-йилда эр-хотин Саинт Лоуисдан (Миссури штати) Пицбургга (Пенсилвания) қайиқда саёҳат қилишди. Улар рассом Армин Ҳансен билан учрашишди. Ҳаррй Беннетт саёҳатда Абдйнинг расмларини акс эттирган "Огаёда" китобини ёзди. Улар Калифорнияга қайтиб келганларида, Абди Монтерей ярим оролида уй қурди Улар 1917-йилда Калифорниянинг Сан-Диэго шаҳрига кўчиб ўтди. Сан-Диэгода у эски шаҳар манзараларини чизди. 1919-йилда унинг асарлари Сан Франcисcодаги Ҳелгесен галереяси томонидан кўргазмга қўйилди[6]. Галерея унинг аквареллари, кўмир расмларини намойиш этди.

1920-йиллар

Бу даврда у ўз студиясида ижод қилди. Унинг студияси бадиий буюмлари учун махсус сақлаш жойлари билан жиҳозланган эди. Бу даврда у ўз ишларини Эски Калифорния деб номланган китобда нашр этади. Китоб асосан аквареллардан иборат эди. У Жоҳн Ҳенрй Наш томонидан чоп этилган. Готтардо Пиаззони сўзбоши ёзган. Китоб чекланган нашр эди, бор-йўғи 400 нусхада нашр этилган ва бугунги кунда нусхалари коллектор буюмлари ҳисобланади. Китобдаги баъзи плиталар Калифорния университети битирувчилари журнали ва Стандард Оил Монтҳлй томонидан ишлатилган.

У 1921-йилда Ломбард кўчасидаги уйига кўчиб ўтишдан олдин Монтгомери кўчасида қисқа вақт яшаб ишлади. 1920-йилларнинг ўрталарида у натюрмортлар ва гуллар чизишни бошлади. 1926-йилда у Калифорниядаги Фахрий легион саройида Олд Спаниш Стреэт, Монтерей (таржимаси „Монтерейдаги эски испан ко'часи“) расмини намойиш этди. Бу музейда биринчи марта америкалик рассомларнинг кўргазмаси бўлди.

1930—1940-йиллар

1930-йилларнинг бошларида Абдй ўзининг акварелларида оқ бўёқдан фойдаланишни тўхтатди, у 1931-йил март ойида Сан-Франcисcода кўргазма ташкил қилди. 1932-йил март ойида унинг Калифорния ва Италиядаги расмлари шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. У 1936-йилда Треасуре оролида бўлиб ўтган Олтин дарвоза халқаро кўргазмасида қатнашди. Унинг 1942-йилда бўлиб ўтган навбатдаги кўргазмаси мақтовларга сазовор бўлди.

Қўшимча ўқиш учун

  • Буллетин оф тҳе Неw Ёрк Публиc Либрарй Астор Ленох анд Тилден Фоундатионс п772
  • Индепендент Спириц, эдитед бй Патриcиа Трентон, (1995)
  • Р. Р. Боwкер, Америcан Арт Диреcторй (1999)
  • Сусан Ландауэр, Америcан Импрессионисц (1996)
  • Морроw, Ирвинг Ф. „Соме Драwингс бй Арчитеcц“. Тҳе Арчитеcт анд Энгинеэр. Сан Франcисcо (1921). 64:2. ппс: 48-63

Манбалар

  1. ↑ Эдwардс, Роберт W.. Женниэ В. Cаннон: Тҳе Унтолд Ҳисторй оф тҳе Cармел анд Беркелей Арт Cолониэс, Вол. 1. Оакланд, Cалиф.: Эаст Бай Ҳеритаге Прожеcт, 2012 — 306–309-бет. ИСБН 9781467545679.  Ан онлине фаcсимиле оф тҳе энтире техт оф Вол. 1 ис постед он тҳе Традитионал Фине Арц Организатион wебсите („Женниэ В. Cаннон: Тҳе Унтолд Ҳисторй оф тҳе Cармел анд Беркелей Арт Cолониэс, вол. Оне, Эаст Бай Ҳеритаге Прожеcт, Оакланд, 2012; бй Роберт W. Эдwардс“. 2016-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-июн.
  2. ↑ Монограпҳс, Абстраcт фром Cалифорниа Арт Ресеарч, Вол.12. Сан Франcисcо, CА.: WПА, 1936–37 — 1–19-бет. ОCЛC 17223760. 
  3. ↑ Тҳе Оакланд Трибуне, 27 Марч 1932, п.6-С.
  4. ↑ Сан Франcисcо Cалл, 13 Май 1905, п. 9.
  5. ↑ „Роwена Меэкс Абдй, Cалифорниа Артист“. Тҳе Пат Ҳатҳаwай Пҳото Cоллеcтион. Cалифорниа Виэwс. 2015-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-декабр.
  6. ↑ Неал Ҳотеллинг. „Ҳере'с ҳоw артисц тҳроw партиэс“. Cармел Пине Cоне 27 (2022-йил 17-июн). Қаралди: 2022-йил 26-июн.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар

  • Ҳаилей, Гене. Cалифорниа Арт Ресеарч: Роwена Меэкс Абдй, Геневе Рихфорд Саргеант, Э. Чарлтон Фортуне, Cларк Ҳобарт. Сан Франcисcо: Cалифорниа Арт Ресеарч Прожеcт, Wоркс Прогресс Администратион (1936).