Роялти, роялти (инг. роялтй — қирол имтиёзлари) — 1) лицензия бўйича товарлар, ихтиролар, патентлар, ноухау, филмлар прокати ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқи учун олинган фойдадан даврий ажратмалар шаклидаги лицензия мукофоти; 2)ер ости бойликларини қидириш ва қазиб олиш

ҳуқуқи учун ижара ҳақи. РОЙАЛ (франс. роял — қирол) — торли урма клавишли мусиқа чолғу асбоби, фортепиано тури. Р. торлари, дека (резонанс тахтаси) ва механикаси горизонтал жойлашган, торларининг узунқисқалигига кўра, мосланган каноцимон корпуси 3 та оёққа ўрнатилган. Каттакичиклигига кўра, минъон (уз. 1,5 м гача), кабинет (1,6—1,8 м), салон (2 м атрофида) ва консерт (3 м гача) турлари бор. Диапазони 7 ёки 7’/4 (салон ва консерт Р.ларда) октава. Диапазон ва динамик имкониятлар кенглиги, товушлар тембри ранг-баранглиги, гармония ва полифония воситаларининг бойлиги туфайли Р. Европа мусиқа маданиятида мукаммал мусиқа чолғу асбоби сифатида асосий ўрин тутади (ХВИИИ аср охиридан). Р. ишлаб чиқарадиган энг машҳур фирмалар: "Блютнер", "Бехштейн", "Август Фёрстер" (Германия), "Плеел" (Франсия), "Стенвей" (АҚСҲ), "Петров" (Чехия) ва бошқа Ўзбекистонда Р. ХИХ асрнинг 2-ярмидан пайдо бўлган. Ўша давр маҳаллий зиёлилари (Фурқат ва бошқалар) Р.нинг бой ижро ва ифода имкониятларини олқишлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил