Ruan
Руан — Франсиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Денгиз бўйи Сена департаментининг маъмурий маркази ва Нормандия тарихий вилоятининг бош шаҳри. Аҳолиси 108,7 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Сена дарёси бўйидаги денгиз порти. Мамлакатнинг йирик саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), кимё ва нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари, унт, музейлар бор. Р. — қад. шаҳар. Шаҳарни мил. ав. И асрда римликлар, В аср да франклар босиб олган. Р.да 1431-йилда Жанна Д’Арк жазога ҳукм қилинган ва қатл этилган. Меъморий ёдгорликлардан НотрДам собори (13— ХВИ асрлар), черковлар, Адлия саройи (1508—09) ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |