Rudimentlar
Рудиментлар (лот. рудиментум — муртак, негиз), рудимент орган лар — филогенез жараёнида организмда ўз аҳамиятини йўқотган, аждодлар ва яқин турлардагига нисбатан соддалашган, кам ривожланган органлар. Р. эмбрионал ривожланиш даврида шакллана бошлаб, тўлатўкис ривожланмайди. Р.га кушларнинг кичик болдир суяги, ғорда ва тупроқ ичида яшовчи ҳайвонлар (протей, кўрсичқон)нинг кўзлари, кицимонларнинг жун қоплами ва чаноқ суяклари қолдиқлари, одамнинг дум умуртқалари, танадаги жунлари, қулоқ мускуллари, аппендикс ўсимтаси ва бошқа мисол бўла олади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |