Rudolf Vrba
Рудолф Врба (1924-йил 11-сентябр – 2006-йил 27-март) – словак-яҳудий биокимёгари. 1942-йилда ўсмирлик чоғида Германия томонидан босиб олинган Полшадаги Освенсим конслагерига сургун қилинган. 1944-йил апрел ойида, Ҳолокост авжига чиққан пайтда лагердан қочиб кетади ва у ерда содир бўлган оммавий қотиллик ҳақида батафсил маъруза – Врба-Wетзлер ҳисоботини ёзади[1]. Швейсарияда Жорж Мантелло томонидан тарқатилган ҳисобот 1944-йил июл ойида Венгрия яҳудийларининг Освенсимга оммавий депортациясини тўхтатиб, 200 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги тасдиқланган. Урушдан кейин Врба биокимёгар бўлиб ўқиди ва асосан Англия ва Канадада ишлаган[2].
| Рудолф Врба | |
|---|---|
| Таваллуди |
Wалтер Росенберг 11-сентябр 1924-йил |
| Вафоти |
27-март 2006-йил (81 ёшда) Ванкувер, Канада |
| Фуқаролиги | Британия (1966), Канада (1972) |
| Касби | Фармоколог, Биокимёгар |
| Турмуш ўртоғи |
Герта Врбовá (турм. 1947) Робин Врба (турм. 1975) |
| Болалари | 2 |
Немис қўшинлари Венгрияга бостириб кирганидан уч ҳафта ўтиб Венгрия аҳолисини оммавий лагерга сургун қилиниши бошланган. Врба ва унинг ҳамкори Алфрéд Wетзлер Аусчwитздан қочиб кетишга улгурган. Уларнинг 1944-йил 24-апрелда Словакияга келган яҳудий амалдорга тақдим этган маълумотлари Врба–Wетзлер ҳисоботи сифатида танилган[3]. 1944-йилда ҳисобот кечикишлар билан Неw Ёрк Ҳералд Трибуне томонидан чоп этилган ва у АҚШ томонидан чиқарилган энг дахшатли ҳужжат дея таърифланган[4]. Унда полшалик ва бошқа қочқинлардан олинган маълумотлар ҳам тасдиқланган. Мирослав Кáрнý бу ҳужжатни узлуксиз тавсилотлари билан ноёб эканлигини ёзган[5].
Ҳисобот Ҳукумат эътиборини жалб қилишигача анча вақт керак бўлган. Унинг омма орасида кенг тарқалиши учун ҳам бир нечта ҳафта сарфланган. 1944-йилда Внегриялик яҳудийларни Аусчwитзга ташиш кунига 12000 кишини ташкил қилган[6]. Кўпчиликни тўғридан тўғри газ камераларига юборишган. Врба бу борада депортация қилинганлар орасида поездга чиқишдан бош тортганлар бўлиши мумкинлиги ва ҳисобот уларга ҳам етиб борганда транспортни бузиши ҳам мумкинлигини такидлаб ўтган[7].
1944-йил июн-июл ойларида Врба-Ветзлер ҳисоботи Қўшма Штатлар, Европа, Швейсария каби мамлакатларда тарқалиб бошлади, газета ва радио орқали маълум қилинди. Бу хабар дунё мамлакатларини депортацияни тўхтатиш учун мурожжат қилиш ва ёрдам беришга ундади[8]. 2-июнда Америка ва Британия ҳарбий кучлари томонидан Будапешт бомбардимон қилинди. 6-июлда Ҳортҳй депортацияларни тўхтатишга эълон берди[9]. Бу вақтда 434 000 дан ортиқ яҳудий 147 та поезга депортация қилинаётган эди. Бу қарор орқали Будапештда 200 000 киши ҳаёти қутқариб қолинди.
Манбалар
- ↑ Ҳилберг 2003б, 1213.
- ↑ Ритчиэ, Мéабҳ (22 Жануарй 2015). „Тҳе ман wҳо ревеалед тҳе ҳоррор оф Аусчwитз то тҳе wорлд“. Тҳе Даилй Телеграпҳ.
- ↑ Śwиэбоcки 2002, 24–42, 169–274.
- ↑ „1944: Герман Атроcитиэс: Ин оур пагес 100, 75 анд 50 еарс аго“. Интернатионал Ҳералд Трибуне (1944-йил 26-ноябр).
- ↑ Кáрнý 1998, 554.
- ↑ Кранзлер 2000, 104.
- ↑ Врба 2002, 279–282; Браҳам 2016б, 985, ноте 69.
- ↑ Флеминг 2014, 238–246.
- ↑ Браҳам 2016б, 1028–1029.