Руҳ 5:13 — қўрқинчли-триллер жанрда яратилган ўзбек тилидаги илк филм. Филмнинг дастлабки премераси 2006-йил бўлиб ўтган. Кино 4 қисмдан иборат. Психологик қўрқинчли филм ҳисобланган Руҳ 5:13 филмининг энг сўнгги — тўртинчи қисми (2018-йил 20-январда) Андижон шаҳридаги „Ўзбегим синема“ кинотеатрида бўлиб ўтган[1]. „Руҳ 5:13“ филмининг 4-қисми филм премераси бўлиб ўтгандан сўнг, 2018-йилнинг 21-майидан бошлаб, Алишер Навоий номли кино саройида намойиш қилиниши ҳақда таъкидлаб ўтади[2].

Руҳ 5:13 (филм)
Режиссёр(лар) Шавкат Жайрон
Продюсер(лар) Мирсаид Ҳакимов
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Шерзод Эралиев
Ролларда Шавкат Жайрон, Нигора Акбаров, Шерзод Эралиев, Аваз Рустамов, Алишер Қодиров
Бастакор(лар) Шерзод Нуралиев
Премера
санаси
2022-йил (илк бор)
Давомийлик 4та қисм
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил Ўзбекча

Филм ҳақида

Руҳ 5:13 филми режиссор Шавкат Жайрон томонидан суратга олинган ўзбек кинофилмлар тарихидаги илк қўрқинчли филм ҳисобланади. Ушбу филм умумий ҳисобда 4-қисмдан иборат. Илк премера 2006-йилда бўлиб ўтган. Ушбу филмнинг ссенарий муаллифи ҳисобланмиш Шерзод Эралиев[3] реал воқеаларга асосланмаган, фантастик филм эканлигини таъкидлаб ўтган. Ушбу филм 11 йил давомида Ўзбеккино миллий агентлиги томонидан тақиқ остига олинган. Тақиқланиш сабаби ойдинлаштирилмаган. Бу ҳақда филм режиссёрига ҳам маълумот бериб ўтилмаган[4]. 2018-йилда суратга олинган филм давомийлиги 88 дақида (1 соат, 28 дақиқа). Филм ссенарийси таҳмиман шундай кўринишда: „Сарвар исмли бир йигит қиморда ютказиб қўяди ва катта пул қарз бўлиб қолади. Қиморда ютган одамлар Сарвар қарзини тўлай олмаслигини билиб, эвазига синглисини сўрайди. Сарвар Садр исмли дўстининг олдига боради ва ёрдам сўрайди. Садр эса Нўмонни (Сарварни қиморда ютган киши) ўлдиртиради. Руҳсора (Сарварнинг синглиси) эса бунга гувоҳ бўлиб қолади“

Ижодкорлар

Тўрт қисмли ушбу кинофилмнинг деярли барчасида роллар ҳар хил актёрлар томонидан ижро этилган. Жумладан, бош рол эгаси ва режиссор: Шуҳрат Жайрон (ўзгармаган). Ролларда: Мадина Абдуллаева, Шоҳиста Холматова, Шоҳрух Исломов, Азиза Арипбоева, Феруза Ҳасанова, Аслиддин Раҳимов, Дилноза Сатимова, Нигора Акбарова („Рухсора“ ролида), Шерзод Эралиев („Баходир“ ролида), Аваз Рустамов („Садр“ ролида), Алишер Қодиров („Сарвар“ ролида). Филмни суратга олишда иштирок этган операторлар: ''Азиз Шокиров, Ҳуршид Мухторов, Нозим Толипов, '''бастакорлар: ''Шерзод Нуралиев, Дониёр Саидалиев. Шунингдек, чироқ устаси''': Рустам Ҳудойбердиев'', грим устаси: ''Шерзод Эралиев, монтаж устаси: Дилмурод Зайнобиддинов, постановкачи рассом: Александр Кисляков.

Манбалар

Ҳаволалар