Рукие Султон (усмонли туркча: رقيه سلطان‎‎; 1906-йил 11-октябр – 1927-йил 20-феврал) — Усмонийлар маликаси, Меҳмед В нинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддиннинг қизи.

Рукие Султон

Рукие Султон (ўнгда) акаси Шаҳзода Меҳмед Нозим ва опаси Дüррие Султон билан
Туғилиши 11-октябр 1906-йил
Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 20-феврал 1927-йил(1927-02-20)
(20 ёшда)
Будапешт, Венгрия қироллиги
Дафн этилган жой
Будапешт, Венгрия
Турмуш ўртоғи
Соколлузода Абдулбаки Иҳсан бей (турм. 1924)
Фарзандлари Беҳие Эмел Нурижаҳон Хонимсултон
Сулола Усмонийлар
Отаси Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддин
Онаси Üнсияр Хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Рукие Султон 1906-йил 11-октябрда Долмабаҳçэ саройида туғилган[1]. Унинг отаси султон Меҳмед В ва Камурес Кадıннинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддин, онаси эса Üнсияр Хоним бўлган[2]. У отасининг учинчи фарзанди ва учинчи қизи, онасининг эса иккинчи фарзанди эди. Унинг ўзидан бир ёш катта Дüррие Султон исмли опаси ва ўзидан тўрт ёш кичик Шаҳзода Меҳмед Нозим исмли укаси бор эди[3].

1915-йилда у опаси ва укаси билан бирга таълим олишни бошлади. Муаллими Сафие Üнüвар уларга Қур’он ўқишни ўргатган[4]. 1918-йилда бобосининг вафотидан сўнг у Ҳайдарпошодаги отасининг вилласига кўчиб ўтган. У ерда онаси ва опаси билан бирга биринчи қаватда яшаган[5].

Никоҳи

1922-йилда Усмонийлар империяси тугатилди ва 1923-йил 29-октябрда Туркия расман республика деб эълон қилинди[6]. Шундан сўнг 1924-йил мартида сулола вакиллари сургун қилинди. Рукие ва унинг оиласи Ливаннинг Байрут шаҳрига жойлашди. Бу ерда у Абдулбаки Иҳсан бей билан танишди. У Соколлу Меҳмед пошонинг ўғли Султонзода Иброҳим пошо орқали Эсмахон Султон (Султон Салим ИИ ва Нурбону Султоннинг қизи)нинг авлодидан эди. Иҳсан бей Туркия мустақиллик урушида қатнашган, фуқаролигидан маҳрум этилган ва унинг Туркияга қайтиши тақиқланган эди. Улар 1924-йилда турмуш қуришган ва Беҳие Эмел Нурижаҳон Хонимсултон исмли қиз кўришган[7][8]. 1925-йил 15-июнда[3] туғруқдан олти ой ўтиб Рукие бетоб бўлиб қолган. Шундан сўнг улар даволаниш учун Венгриянинг Будапешт шаҳрига боришган[9].

Вафоти

Рукие Султон 1927-йил 20-февралда 20 ёшида Венгриянинг Будапешт шаҳрида вафот этган ва ХВИ аср Усмонийлар сўфийи Гüл Баба мақбарасига дафн этилган[8].

Фарзандлари

Исм Туғилган сана Изоҳлар
Абдулбаки Иҳсан бей билан никоҳидан (1924-йилда турмуш қуришган)
Беҳие Эмел Нурижаҳон Хонимсултон 1925-йил 15-июн[3] Ливаннинг Байрут шаҳрида туғилган. 1951-йилда Cемал Ҳодога (1900–1977) турмушга чиққан, Наиме Бану Ҳодо (1952-йилда туғилган) ва Рукие Бала Ҳодо (1955–2023) исмли икки қиз[10] ҳамда Назим Ҳодо (1958-йилда туғилган) исмли ўғил кўрган[3].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ Броокес 2010, с. 288.
  2. ↑ Броокес 2010, с. 205.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 32-бет. 
  4. ↑ Броокес 2010, с. 214.
  5. ↑ Броокес 2010, с. 264.
  6. ↑ Броокес 2010, с. 264 н. 61.
  7. ↑ Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 211-бет. ИСБН 978-9-774-16837-6. 
  8. ↑ 8,0 8,1 Броокес 2010, с. 289.
  9. ↑ Мурат Бардакçı. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданı'нıн сüргüн ве мирас öйкüсü. İнкıлâп, 2008 — 58-бет. ИСБН 978-975-10-2616-3. 
  10. ↑ „Османлı Падиşаҳıнıн Торуну Рукие Бала Ҳодо Вефат Этти“ (тр). Сон Дакика (2023-йил 4-ноябр). Қаралди: 2024-йил 29-май.

Адабиётлар