Rukn
Qiyofa
Рукн (араб. — асос, устун) — 1) арузда қисқа, чўзиқ ва ўта чўзиқ ҳижо (бўғин)ларнинг мисраларда муайян тартибда гуруҳланиб такрорланиши. Р.лар жузв(қисм)лардан, жузвлар эса қисқаликчўзиқлик сифатларига эга бўлган ҳижолардан иборат бўлади. Р.лардан вазнлар ҳосил бўлади. Муайян шеър вазнини аниқлашда байтдаги ҳижоларнинг қисқа (В), чўзиқ (—) ёки ўта чўзиқ (—В ёки ~) эканлиги тегишли белгилар билан чизиб кўрсатилади (қаранг Аруз); 2) газета, журнал ва ш.к.да бирор бўлимнинг, умумлаштирувчи мавзунинг сарлавҳаси; рубрика. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |