Rul
Рул (голландча — гоег) — кема, учиш аппарати ва релссиз ғилдиракли машиналарни бошқариш қурилмаси: 1) кема рули — вертикал ўқ атрофида айланадиган суйри пластина. Кемани курсда ушлаб туриш ва сузиб кетаётган пайтда буриш учун хизмат қилади. Кеманинг куйруғига (баъзан, олд қисмига) ўрнатилади. Сув ости кемаларида бундай вертикал Р.дан ташқари кеманинг тумшуғи ва қуйруғида горизонтал Р.лар ҳам бўлади; 2) учиш аппарати рули — ҳаво ва газ Р.ларига бўлинади. Ҳаво рули — ҳавода аэродинамик куч ва аэродинамик момент ҳосил қилиб, учиш аппаратини бошқарадиган ҳаракатланувчи сирт. Газ рули — газ оқими вужудга келтирадиган тортиш кучи йўналишини ўзгартирадиган қурилма. Учиш давомида ҳаво рули иш бермаган жойларда газ рули ишлатилади. У газ оқимининг тортиш кучи йўналишини ўзгартирадиган пластиналардан иборат бўлиши, ҳатто мураккаб сопло аппаратини ташкил этиши мумкин. Тик кўтариладиган ва қўнадиган самолётларда газ рули кўтарилиш ва қўниш режимларида, ракета ва космик кемаларда эса учишнинг бош участкаларида ва ҳавосиз бўшлиқда ишлатилади; 3) релссиз ғилдиракли машиналар (автомобил, трактор ва бошқалар) да рулли бошқарув (йўналишни ўзгартириш механизми)нинг буриш элементи.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |