Rumb
Румб (инг. рҳумб — айланма ҳаракат) — дунё томонлари (ғарб, шарқ, шимол ва жануб)га нисбатан кўринма уфқ нуқталарига қараган йўналиш ёки шундай 2 йўналиш орасидаги бурчак. Навигацияиа кемалар, самолётлар ва бошқа йўлини ёки маёқ, бурун ва ҳоказога томон йўналишни, метеорологияда шамол йўналишини, океанографияда денгиз оқимлари, тўлқинлари ва музларнинг сузиб юриши йўналишини белгилаш учун ишлатилади. Денгиз навигациясида кўринма уфқ айланаси 32 Р.га (икки Р. орасидаги бурчак 1Г15’га тенг), метеорологияда ҳамма уфқ 16 Р.га бўлинади. Бундаги шимол, шарқ, ғарб ва жануб йўналишига мос келган Р. бош Р.лар дейилиб, лот. Н, Е, W, С ҳарфлар билан белгиланади. Геодезшда бирор белгиланган йўналишнинг географик меридиан билан ҳосил қилган ва 0 дан 90° гача бўлган бурчаги ҳам Р. дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |