Рунди (ўзларини барунди деб аташади) — банту халқлари гуруҳига мансуб халқ; Бурундининг асосий аҳолиси (4,5 млн. киши), шунингдек, Конго, Уганда ва Руандада ҳам яшайди. Умумий сони 8 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Диндорларининг бир қисми анъанавий эътиқодларни сақлаб қолган, қолгани — христианлар (асосан, католиклар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил