Рунг, рунглар — туркий халқларнинг қад. хитой манбаларидаги номи. Дастлаб мил. ав. 2минг йилликка оид манбаларда қайд этилган. Р. этнонимини ёзиш учун қўлланган иероглиф "одам", "жангчилар" каби маънони англатган. Мил.ав. ХВ—ВИИИ асрларга оид хитой манбаларида Р. куйрунг (гуйрунг, кунрунг ёки кун чиқар томондаги П.), шурунг (ғарбий Р.) каби қисмларга бўлинган. Кейинчалик шимолидаги турклар рунгди ёки дирунг (турк жангчилари) деб номлана бошланган.

Мил. ав. ИИ асрда ёзилган "Шижи" ("Тарихий хотиралар") асарининг Шия хонлари (тахминан мил. ав. 2197—1766-йил) тазкирасида ғарбий Р.нинг Кунлун, Шичжи, Чусўв, Чжипи каби 4 хонлиги борлиги кўрсатилган. Кейинчалик Дали, Йичу каби ғарбий Р. давлатларининг то ИИИ асрга қадар Гансу (Кенгсу) ўлкасида мавжуд бўлгани айтилган. Р. ди, (турк жангчилари) атамаси мил. ав. ИВ асрдан истеъмолдан чиқиб "ху" атамаси ишлатилган. Ҳунлар хоқонлиги ташкил топгач, шимолида яшаган хулар, яъни Р.дилар "ҳун" ("шюнну", "сюнну") деб номланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил