Катта руналар
Кичик руналар

Руник ёзув — германларда ИИ—ИИИ асрлардан то ўрта асрлар охиригача қўлланган алифбо; лотин ёзуви тарқалиши муносабати билан истеъмолдан қолган. Руник ёзув белгилари, яъни руналар, асосан, металлга, тошга ва ёғочга ўйиб ёзилган, шунинг учун улар ўзига хос учли, найзасимон кўринишига эга бўлган. Англия, Исландия ва Гренландияда, Скандинавияда, Шимолий Европанинг бир қанча ҳудудларида тарқалган. Катта (умумгерман) руналари ҳамда кичик (скандинав) руналари ўзаро фарқланади. Катта Руник ёзувнинг тили бирон-бир қадимий герман тилига ўхшамайди, ундаги битиклар (150 га яқин), асосан, қурол ва тақинчокларга, шунингдек, тошларга ёзилган. Кичик Руник ёзув эса қад, скандинав тиллари ёдгорликлари ҳисобланади, уларни, асосан, тошлардаги бир неча жумладан иборат хотира ёзувлари (ёдномалар) ташкил этади. Катта руналар 24 та, кичик руналар 16 та бўлган.

Қад. туркий ёзувлар, яъни урхуненисей ёзувлари ҳам фин ва бошқа европалик олимлар томонидан „Руник ёзув“ деб аталган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил