Rusafiy
Русафий (арРусафий), Маъруф ибн Абд алҒани (1875, Бағдод — 1945.16.4) — араб шоири ва адабиёцҳуноси. Янги араб шеъриятидаги "ижтимоий мактаб" асосчиси. Диний мактабни тугатиб (1899), Истанбул, Дамашқ, Қуддусда араб адабиётидан даре берган. Ижоди 1910-йилдан бошланган. Р.нинг "Фақирлик ва касаллик" (1915), "Етим байрамда" (1928), "Етимхона" (1932) шеърлари ижтимоий-сиёсий мавзуда. "Урушга" (1911), "Триполида" (1944) шеърларида Триполи халқининг италян босқинчиларига қарши олиб борган кураши акс этган. "Биз ва халқаро аҳвол" (1942), "АлЖавоҳирийга нома" (1944) достонларида ватанпарварлик мотивлари ифодаланган. Р. асарлари "Девони арРусафий" тўпламига жамланган (1959). "Араб тили ва адабиётидан маърузалар" (1928), "Араб адабиётидан маърузалар" (1932) каби китоблар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |