Руслан Абдуллаев — биринчи ярим ўрта вазн тоифасида ҳаваскор боксчи. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Жаҳон чемпиони (2023), Осиё чемпиони (2022), Ўзбекистон чемпиони (2021), ҳаваскорлар ўртасидаги халқаро ва республика турнирларининг кўп карра ғолиби.

Ruslan Abdullayev 2023-yilda.jpg
Статистикаси
Асл исми қозоқча: Руслан Әнуарұлы Абдоллаев
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 2002-йил 19-июл (2002-07-19) (24 ёш)
Қибрай тумани, Тошкент вилояти
Ҳаваскор фаолияти
Ҳаваскорлик жанглари 7
Ҳаваскорлик ғалабалари 7
Медаллари ва ютуқлари

[1]

Профессионал фаолияти
Жанглари сони 7

Ҳаёти

Руслан Абдуллаев 2002-йилда туғилган.

Ҳаваскор фаолияти

2019—2020-йиллар

2019—2020-йилларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига кира олмади. Қозоғистонга келиб, Қозоғистон ёшлар терма жамоасига киришга уринди ва ҳатто Жанубий Қозоғистон вилояти таркибида Қозоғистон ёшлар чемпионатида қатнашди. Ярим финалда Сабиржан Аккаликовга(ингл.) ютқазди) ва якунда Қозоғистон ёшлар чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Қозоғистонда CОВИД-19 пандемияси бошланганда у ҳам CОВИД-19 коронавирус инфексиясига чалинди, мусобақалар узоқ муддатга тўхтатилди. Бу эса Қозоғистондаги навбатдаги республика мусобақаларида иштирок этишига тўсқинлик қилди ва натижада у Ўзбекистонга қайтиб келди[2].

2021—2022-йиллар

2021-йил декабр ойида Ўзбекистон чемпиони бўлди ва Руфат Рисқиев кубогини қўлга киритиб, Ўзбекистоннинг энг яхши боксчиси деб топилди[3].

2022-йил ноябр ойида Амманда (Иордания) 63,5 кг вазн тоифасида илк бор Осиё чемпиони бўлди. Мусобақанинг финалида тажрибали ҳиндистонлик боксчи Шив Тҳапани мағлуб этди[4][5][6][7][8].

2023-йил

Бокс бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионати финалида дебют қилган Руслан Абдуллаэв (-63,5 кг) финалда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухдан устун келди[9].

2024-йил

2024-йилги Олимпиада ўйинлари

Руслан Абдуллаев 2024-йилги Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг 1/16 финалида мексикалик Мигел Рамиресни 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Чорак финалда Канада вакили Wятт Санфордга қарши рингга чиқиб, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва турнирни якунлаган.

Унвон ва мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Бир қатор спортчилар унвон ва орденлар билан тақдирланди“.
  2. ↑ „Выбивший Тольтаева с чемпионата Азии узбекистанский боксер хотел выступать за Казахстан“ (русча). Спорц.кз (3-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  3. ↑ „Руслан Абдуллаев стал обладателем Кубка Руфата Рискиева“ (русча). Юз.уз (15-декабр 2021-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  4. ↑ „Мужская сборная Узбекистана по боксу завершила чемпионат Азии на первом месте“ (русча). Кун.уз (12-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  5. ↑ „Казахстанец сразится с лучшим боксером Узбекистана на чемпионате Азии-2022“ (русча). Спорц.кз (1-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  6. ↑ „Казахстан понес первую потерю уже во втором бою ЧА-2022 по боксу“ (русча). Спорц.кз (2-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  7. ↑ „«Лучший поединок дня». Узбекистанский обидчик казахстанского боксера на ЧА-2022 вызвал восхищение эксперта“ (русча). Спорц.кз (3-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  8. ↑ „Желавший выступать за Казахстан узбекистанец вышел в финал ЧА-2022 по боксу“ (русча). Спорц.кз (10-ноябр 2022-йил). Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  9. ↑ „Ўзбекистонлик боксчилар Тошкентдаги ЖЧни биринчи ўринда якунлади“.
  10. ↑ „Баҳодир Жалоловга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони берилди“. қалампир.уз. Қаралди: 4-август 2024-йил.