Рус тили тарқалган мамлакатлар

Русофонлар ёки Русийзабонлар, Рус тиллилар (русча: Русофоны / Русскоязычные / Русскоговорящие) — рус тилини биладиган инсонлар. Ушбу термин билан нафақат она тили рус тили бўлган инсонлар, балки ушбу тилни биладиган, лекин она тили бошқа тил бўлган инсонлар ҳам назарда тутилади.

Рус тили шарқий славян тиллари оиласига мансуб ва славян тиллари орасида энг кенг тақралган тил ҳисобланади. Бутун дунёда рус тилида 260 миллион киши сўзлаша олади. Шулардан, 166 миллион киши учин ушбу тил она тили, 110 миллион киши учун эса иккинчи тилдир. Россияда ушбу тилда 137 миллион киши сўзлаша олади ва шулардан 118 миллион киши учун бу она тили ҳисобланади.

Дунёдаги энг катта русийзабон мамлакат ва рус тилининг ватани — Россия Федерациясидир. Россия атрофидаги мамлакатларда, хусусан собиқ СССР таркибида бўлган барча мамлакатларда русийзабонлар мавжуд. Рус тили нафақат Россияда давлат ва расмий тил мақомига эга. Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Абхазия, Жанубий Осетия ва Днестролдида рус тили иккинчи давлат тили ёки расмий тил мақомига эга. Украина, Молдова, Латвия ва Эстония аҳолисининг қарийб ярми русийзабонлардир. Тожикистонда рус тили расман миллатлараро сўзлашув тили деб тан олинган. Ўзбекистонда рус тили де-факто расмий тиллардан бири (ўзбек тили билан) ва аҳолининг катта қисми ушбу тилда сўзлаша олади. Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Гуржистон ва Литвада рус тили ҳеч қандай мақомга эга бўлмасада, ушбу мамлакатлар аҳолисининг етарли қисми ушбу тилда сўзлаша олади. Исроилда рус тили мамлакатда иврит, араб тили ва инглиз тилидан сўнг тўртинчи муҳим тил ҳисобланади. Русийзабонлар шунингдек АҚШ ва Канаданинг баъзи нуқталарида, Мўғулистон, Хитой, Олмония ва бошқа мамлакатларда мавжуд.

Манбалар

Ҳаволалар