Rustam Karimov
| Рустам Каримов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Каримов Рустам 1951-йил 13-май |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | режиссёр, театр ва кино актёри |
| Фаолият йиллари | 1972-йилдан ҳозирга қадар |
| Мукофотлари |
|
Рустам Каримов (1951-йил 13-май, Қибрай тумани, Тошкент вилояти) – режиссёр, театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист.
Ҳаёти
Рустам Каримов 1951-йил 13-майда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 1972-йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг актёрлик бўлимини тугатган.
Фаолияти
Рустам Каримов 1974—1987-йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида режиссёр ва актёр сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1987-йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида ишлайди.
Актёр ижодининг дастлабки йилларидан то ҳозирги кунгача турли хил образлар яратган. „Келинлар қўзғолони“да Боқивой, „Ўғрини қароқчи урди“да Мурод, „Пири қўйнот“да Аҳмад Фарғоний, „Андишали келинчак“да отахон, „Гамлет“да Горков, „Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари“да хизматкор, „Усмон Носир“да Матвеев, „Алишер Навоий“да Мажиддин, „Ўзбекча рақс“да Игоров, „Ўткан кунлар“да Ҳасанали, „Оилавий сеҳр“да ота, „Қуёшни асра“да Чора бобо, „Тақдир синовлари“да Эсонқул, „Рустам“да Ота, „Макр ва Муҳаббат“ ва бошқа кўплаб спектаклларда роллар ижро этган. Рустам Каримов санъат, кино ва телевидения соҳасида ҳам фаолият юритган. „Гирдоб“да Наимжон, „Ҳаёт мазмуни“да Юсуфали, „Дард“да Азим, „Фақат ғалаба“да ота, „Тўйчоқ“да Аждар, „Занжир“да ота, „Тақдир йўллари“да Ғофуров, „Пойдевор“да Азимов, „Виждон“да ота каби қаҳрамонларнинг ролларини ижро этган. Актёр бошқа филмларда, масалан, „Оталар сўзи, ақлнинг кўзи“да филмида ҳам суратга тушган[1]. Рустам Каримов дубляж соҳасида ҳам салмоқли ижод қилган. Бугунги кунгача 70 дан ортиқ турли хил филмлардаги қаҳрамонларга овоз берган.
Мукофотлари
2001-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Рустам Каримов“. кино-театр.ру. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.