Rustam Madumarov
Рустам Тожиддинович Мадумаров (Рустам Тожиддинович Мадумаров, 1976-йил 26-март, Тошкент шаҳри) – ўзбекистонлик собиқ қўшиқчи ва тадбиркор. „Дадо“ мусиқий гуруҳи аъзоси. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримованинг фуқаровий эри бўлган. Каримова билан бирга йирик молиявий жиноятларда айбдор деб топилган. 2016-йилда Панама ҳужжатларида келтирилган 104 нафар ўзбекистонлик офшор эгаларидан бири[1].
| Рустам Тожиддинович Мадумаров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1976-йил 26-март |
| Фуқаролиги |
|
| Касби |
Қўшиқчи Тадбиркор |
| Фаолият йиллари | 1999—2012 |
| Турмуш ўртоғи | Гулнора Каримова |
| Қариндошлари | Акаси: Алишер Мадумаров |
| Веб-сайти | дадо.уз |
Болалиги ва таълим
1977-йил 26-мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати тожик. Юнусобод туманидаги 240-мактабда ўқиган. 1998-йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. Университетда ўқиш билан бирга ишлаб чиқариш корхонаси ишчиси бўлган[2].
Мусиқий фаолияти
1996—1999-йилларда „Анор“ мусиқий гуруҳининг аъзоси бўлган[2][3]. 1999-йилда акаси Алишер Мадумаров билан бирга „Дадо“ мусиқий гуруҳига асос солган[4][5][6][7].
Тадбиркорлик фаолияти ва жиноят иши
Гулнора Каримова ёрдамида, Алишер Мадумаров, Гаяне Авакян билан биргаликда медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва савдосига ихтисослашган „Нирвана“, „Терра Гроуп“, „Приме Медиа“, „Гамма Промотион“ ширкатларига асос солган[8].
2014-йил 17-феврал куни қамоққа олинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жиноий фаолиятдан келган даромадларни легаллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда миллионлаб доллар қийматга эга мулкни ўғирлаш айби билан жиноий иш қўзғатилган[9]. Бош прокуратура тергов давомида Мадумаров етакчилик қилган уюшган жиноий гуруҳнинг 12 давлат ҳудудида бир ярим миллиард долларга яқин „легаллаштирилган маблағи“ аниқланганини эълон қилган[10]. 2017-йил 24-май куни Ҳарбий суд қарори билан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Кейинчалик унинг жазо муддати олти йилга қисқартирилган[11][1]. 2023-йилнинг бошларида озодликка чиққан. Шу йил 1-октябр кунида Рустам Мадумаров Гонконгда қамоққа олингани айтилган[12].
Шахсий ҳаёти
2000-йилдан буён Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова билан яқин алоқаларда бўлгани, Каримова билан 2008-йилда қисқа муддат расман никоҳда бўлганлиги айтилади[13].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Рустам Мадумаров номи "Панама ҳужжатлари"да“.
- ↑ 2,0 2,1 „Рустам Мадумаров (о себе)“.
- ↑ „Рустама Мадумарова и Гаянэ Авакян осудили на длительные сроки“.
- ↑ „Дадо“.
- ↑ „Гулноранинг шериклари: савол ва жавоблар“. ББC Узбек (2015-йил 15-июл). Қаралди: 2020-йил 17-май.
- ↑ Мировалев, Мансур. „Узбекистан: Пресидент'с даугҳтер анд тҳе Панама Паперс“. Ал Жазеэра (2016-йил 12-май). Қаралди: 2020-йил 17-май.
- ↑ Луке Ҳеигҳтон; Эдwард Малниcк. „Феарс тҳат 'диртй моней' паид фор Узбек диcтатор'с даугҳтер'с £17м Майфаир анд Белгравиа ҳомес“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2017-йил 2-декабр). Қаралди: 2020-йил 17-май.
- ↑ „Руководство медиа-холдинга «Терра Гроуп» обвиняют в легализации преступных доходов и уклонении от уплаты налогов“.
- ↑ „Соратники дочери президента Узбекистана получили длительные тюремные сроки“.
- ↑ „Гулнора Каримовага нисбатан иккита жиноят иши қўзғатилган — Бош прокуратура“.
- ↑ „Гулнара Каримова & Рустам Мадумаров“. 2023-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.
- ↑ „Эхcлусиве: Узбек Ман Линкед То Эх-Пресидент'с Даугҳтер Аррестед Аллегедлй Трйинг То Гет Моней Фром Ҳонг Конг Банк“.
- ↑ Молдалиэва, Каийргул „Гульнара Каримова с заплывшими от богатства глазами, чья жизнь богата на песни и скандалы“. Гезиттер (2015-йил 23-январ). 2020-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-май.