Rustam mehtar Yusufalizoda
- Википедияда исми Рустам бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам меҳтар Юсуфализода (1860-йил — Андижон — 1933-йил) — созанда (сурнай), меҳтар.
Биографияси
Рустам меҳтар Юсуфализода 1860-йилда Андижонда дунёга келган. Соз чалишни отаси Юсуфали меҳтардан ва бухоролик Ҳожимат меҳтардан ўрганган. Ёшлигидан ноғора, карнай ва дуторда машқ қилган бўлсада, асосан, сурнайда моҳир ижрочи бўлган.
Рустам меҳтар Юсуфализода сурнайда „Ҳаққоний“, „Ларзонгул“, Кўча боғи", „Чарх“, „Сурнай навоси“ сингари куйлар ҳамда ўнлаб мақом йўлларини ижро этган. Уни „Рустам соз“ деб ҳам чақиришган. Рустам меҳтар ўғли Одилбек Рустамов 1895-йили Андижон шаҳрида туғилган. Одилбек сурнайчи (меҳтар) бўлган.
Репертуаридан „Ҳаққоний“, „Вой, жоней“, „Лайзонгул“, „Кўча боғи“, „Чарх“ каби куйлар ҳамда ўнлаб мақом йўллари ўрин олган.
Андижон ноғорахонасининг меҳтари ҳам бўлган. Рустам меҳтар Юсуфализода ижрочилик анъаналарини унинг шогирдлари — Ашурали меҳтар ва ўғли О. Рустамов давом эттиришган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |