Википедияда исми Рустам ва фамилияси Мирсодиқов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Тўхтамуродович Мирсодиқов (русча: Мирсадыков, Рустам Тухтамурадович; 1955-йил 19-мартда туғилган[1]) – ўзбекистонлик футбол мураббийи ва футболчи. 2008—2017-йилларда Бекободнинг „Металлург“ клубини бошқарган. Ўзбекистон Суперлигасида энг кўп ўйинда бош мураббийлик қилган футбол мутахассислардан бири ҳисобланади[2].

Рустам Мирсодиқов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Тўхтамуродович Мирсодиқов
Таваллуд санаси 1954-йил 19-март (1954-03-19) (72 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1972—1975 Пахтакор 3 (0)
1975—1976 Трактор Тошкент - (-)
1977—1980 Ирригатор / Бўстон 77+ (6)
1981—1982 Динамо Самарқанд 2 (1)
1985—1986 Соҳибкор 48 (3)
1988 Динамо Самарқанд 4 (0)
1989 Андижон 7 (1)
Бошқарган клублари
1992 Пахтакор (ассистент)
1995 Дўстлик (Жамоа бошлиғи)
1996 Дўстлик
1996—1998 МҲСК
1997 Ўзбекистон
1999 Дўстлик
2003 Қизилқум
2005 Локомотив Тошкент
2006 Навбаҳор
2008—2017 Металлург Бекобод
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Футболчилик фаолияти

Рустам Мирсодиқов футболга илк қадамларини Тошкентдаги „Титов“ номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мураббийлар И.Тошмухамедов, В.Ятченко ва Й.Арановичлар раҳбарлигида қўйган[3].

1972-йилда "Пахтакор" футбол жамоасига тавсия этилган ва бу жамоада 1975-йилгача ўйнаган. Кейин эса Тошкентнинг „Трактор“ жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида „Бўстон“, „Динамо Самарқанд“ ва „Соҳибкор“ клубларида тўп сурган. Рустам Мирсодиқов футболчи сифатидаги профессионал фаолиятини 1989-йилда Андижоннинг „Спартак“ клубида якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

1991-йилдан бошлаб Мирсодиқов мураббийлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган. 1992-йилда „Пахтакор“ жамоаси бош мураббийи Ахрол Иноятовнинг ёрдамчиси вазифасини бажарган[3]. 1995-1996-йилларда "Дўстлик" клубида клуб раҳбари ва бош мураббий лавозимларида ишлаган.

1996—1998-йилларда Тошкентнинг „МҲСК“ клубига раҳбарлик қилган. 1997-йилда унинг бошчилигида „МҲСК“ Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Ўша мавсум якунида Рустам Мирсодиқов Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилган.

1997-йилда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган[4]. Мирсодиқов олдидаги масала клубни 1998-йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш эди. Аммо жамоа саралаш турнирида ёмон натижа кўрсатади ва Мирсодиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилади.

1999-йилда яна „Дўстлик“ клубига мураббий этиб тайинланади ва ўша мавсумда клубни мамлакат чемпионлигига олиб чиқади. Мавсум якунига кўра, Ўзбекистонда „Йилнинг энг яхши мураббийи“ номинацияси учун сўровномада учинчи ўринни эгаллайди.

Шундан сўнг Тошкентнинг „Локомотив“ ва „Қизилқум“ клубларида фаолиятини давом эттирган. 2008—2017-йилларда Бекободнинг „Металлург“ клубини бошқарган[5][6].

2021-йилдан Бунёдкор клуби академиясида ёшлар бўйича мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда[7].

Ютуқлари

  • 1997, 1999-йиллар – Ўзбекистон чемпиони.
  • 1997-йил – Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи.

Манбалар

Ҳаволалар