Википедияда исми Рустам ва фамилияси Саъдуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Саъдуллаев (25-июл 1950-йилл, Тошкент) — ўзбек, совет кино ва театр актёри, режиссор, ссенарийнавис, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист[1].

Рустам Саъдуллаев
Таваллуди
Рустам Саъдуллаэв

1950-йил 25-июл (1950-07-25) (76 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр, режиссёр, ссенарийнавис
Бўйи 173 см
Фаолият йиллари 1964 — ҳ.в.
Турмуш ўртоғи Марина Владимировна Кузина
Болалари Наврўза Саъдуллаева
Равшан Саъдуллаев
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

Рустам Абдуллаевич Саъдуллаев (русча: Рустам Абдуллаевич Сагдуллаев) 1950-йил 25-июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мактабда ўқиш пайтида Пионерлар уйининг драмачилик тўгарагига ҳам қатнаган. Кинодаги илк ролини 13 ёшида ўйнаган — „Дорбозлар“ филмида Алижон ролини ижро этган.

1973-йилда „Севишганлар“ филмида Саъдуллаев билан бирга суратга тушган Родион Нахапетов „В бой идут одни старики“ филмидаги Ромео ролига Рустамни тавсия қилади. Леонид Биков режиссёрлиги остида суратга олинган ушбу ҳарбий филмда ижро этган роли билан Рустам Саъдуллаев бутун Совет Иттифоқига танилади.

1975-йилда Рустам Саъдуллаев А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган[2] ва Ўзбекфилм киностудияси актёрига айланган.

Режиссёрлик фаолиятини 1984-йилда у ўзининг илк „Останся“ филмида режиссёрлик қилган.

2001-йилда эса 10 қисмдан иборат бўлган „Кўрлар“ („Слепиэ“) телесериалида бир вақтнинг ўзида режиссёрлик, продюсерлик, ссенарий муаллифи ҳамда бош рол ижрочиси вазифасини бажарган. Ушбу сериал Саъдуллаев ўғлининг шарафига аталган хусусий „Равшан-филм“ киностудияси томонидан суратга олинган.

Рустам Саъдуллаев 2021-йилдан Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалида дарс беради[3]. 2023-йилда шу институтнинг фахрий профессори унвонини олган[4][5].

Шахсий ҳаёти

Оиласи: турмуш ўртоғи Марина Владимировна Кузина билан 1987-йилда суратга олинган „Шок“ филмининг суратга олиш жараёнида танишишган. Марина олдин „Ўзбекфилм“ киностудиясида ишлаган (ҳозирги кунда хусусий меҳмонхона соҳиби). Улар 2 нафар фарзанднинг ота-онаси: қизи Наврўза (1993) журналист ва ўғли Равшан информатика мутахассиси.

Мукофотлари

Филмографияси

Йил Филм номи Рол Режиссёр
1964 „Канатоходси (Дорбозлар)“ Алижон
1969 „Влюбленниэ (Севишганлар)“ Рустам Элёр Ишмуҳамедов
1973 „В бой идут одни «старики»“ (Жангга фақат „қариялар“ боради[9] ёки Жангга фақат „кексалар“ чиқади[10] ёки Жангга фақат „қариялар“ киради[11]) Ромео
1998 „Кичкина табиб“
2004 „Влюбленниэ 2 (Севишганлар 2)“ Рустам
2007 „Кечир“ Самиранинг отаси
2008 „Мени тушун“ Санамнинг отаси
2010 „Ўғригина келин“ Сайёранинг отаси
2011 „Марафон любви (Севги марафони)“ Саидов
2012 „Қовун“
2012 „Қора мушук“
2017 „Темур“

Сериал

Йил Филм номи Рол
2001 „Слепиэ“
2002 „Дронго“ Жафаров
2004 „Близнеси“ Носиров
2009 „След саламандри“
„Бедор туйғулар“

Клиплар

Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2013 Райҳон „Қани“ Рустам Саъдуллаев

Манбалар

  1. ↑ „РУСТАМ САДУЛЛАЕВ“. Муз.уз. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  2. ↑ „Рустам Сагдуллаев“ (Рус). кинопоиск.ру. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  3. ↑ ПЛОВ. „Рустам Сагдуллаев: Ҳар бир авлоднинг ўзига хос санъат намуналари бор“ (6-октябр 2023-йил). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  4. ↑ Спутник. „Знаменитый узбекский артист стал почетным профессором ВГИКа“ (Рус) (26-май 2023-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  5. ↑ Анастасия Новикова. „“Ўзбек Ромеоси” Рустам Сагдуллаев – фахрий профессор ва жамоатчиликнинг севимлиси“ (26-май 2023-йил). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  6. ↑ Афиша.уз. „Рустам Са'дуллаев «Халқ дипломати» ко'крак нишони билан тақдирланди“ (27-октабр 2023-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  7. ↑ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги. „Оъзбекистонда хизмат коърсатган артист, “Доъстлик” ордени ва “Кинематография фидокори” коъкрак нишони соҳиби, киноактёр Рустам Са'дуллаев «Халқ ди“ (27-октябр 2023-йил). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  8. ↑ Анастасия Новикова. „Рустам Сагдуллаев Москва театр мукофотини олди“ (20-июн 2023-йил). 2024-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  9. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2020/03/12/озбекистонлик-таниқли-актёр-россияда-йил-одами-сифатида-этироф-этилди/
  10. ↑ ҳттпс://бухортв.уз/уплоадс/посц/2019-10/1570392170_загрузҳенноэ-6.жпг[сайт ишламайди]
  11. ↑ „архив нусхаси“. 22-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-май 2020-йил.