Википедияда исми Рустам ва фамилияси Шаймарданов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Шаймарданов (русча: Шаймарданов, Рустам; 1976-йил 4-сентябрда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, фаолияти давомида ўнг қанот ҳимоячиси ампуласида ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси[1].

Рустам Шаймарднонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Шаймарднонов
Таваллуд санаси 1976-йил 4-сентябр (1976-09-04) (50 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996—1997 Дўстлик 34 (0)
1998—1999 Пахтакор 57 (0)
2000—2002 Дўстлик 75 (1)
2002—2005 Эсил Богатир 65 (0)
2005 Жетису 4 (0)
2006 Металлург Бекобод 13 (0)
2006—2007 Қизилқум 27 (0)
2007 ФC Атйрау 7 (0)
2008 ОТМК 28 (0)
2009 Металлург Бекобод 13 (0)
Миллий терма жамоа
1997—2000 Ўзбекистон 21 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Рустам Ўзбекистон олий дивизионидаги дебютини 1996-йили Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ клубида ўтказган. 1998-йилда „Пахтакор“ (Тошкент) клубига ўтиб, икки мавсум давомида ўйнаган ва 1998-йилги мавсумда мамлакат чемпиони бўлган. 2000-йил „Дўстлик“ жамоаси таркиби қайтган ва яна икки ярим мавсум ўйнаган. 2000-йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳиби мамлакат чемпиони бўлган.

2002-йилнинг ёзида Рустам Қозоғистоннинг „Эсил-Богатйр“ (Петропавловск) клубига ўтган ва у ерда тўлиқ бўлмаган тўрт мавсум давомида ўйнаган. 2003-йил Қозоғистон кубогининг ярим финалида ўйнаган. 2005-йилнинг кузида Қозоғистоннинг бошқа бир клуби, „Жетису“ (Толдиқўрғон) жамоасида ўйнаган. Ватанига қайтгач, „Металлург“ (Бекобод) ва „Қизилқум“ (Зарафшон) жамоаларида тўп сурган бўлса, 2007-йилнинг кузида яна Қозоғистонда қайтган ва „Атирау“ жамоасида ўйнаган.

2008-йилги мавсумда АГМК (Оламлиқ) таркибида ўйнаган. Рустам мавсум давомида 28 та учрашувда 10 та сариқ ва битта қизил карточка олиб, чемпионатнинг энг қўпол ўйинчиларидан бирига айланган[2]. Фаолиятининг охирида „Металлург“ (Бекобод) ва „Сўғдиёна“ (Жиззах) клубларида тўп сурган.

Ўзбекистон олий дивизионида жами 251 та ўйин ўтказиб, битта гол урган; Қозоғистон олий дивизионида 76 ўйин ўтказган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1997-йил 9-майда Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Яманга қарши биринчи ўйинни ўтказган. 1998-йилги Осиё ўйинлари иштирокчиси, турнирда 2 та ўйин ўтказган ва унинг жамоаси чорак финалга чиққан. У 1997—2000-йилларда терма жамоа сафида жами 21 та ўйин ўтказган.

Ютуқлар

Шахсий ҳаёти

Рустам таниқли футболчи, Пахтакор жамоаси фахрийси Тўра Шаймардановнинг жияни ҳисобланади[3].

Манбалар

Ҳаволалар