Rustam Shoabdurahmonov
- Википедияда исми Рустам ва фамилияси Шоабдураҳмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов (1962-йил 24-майда туғилган) — Тошкент шаҳар ҳокими (2001-2005), Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси (2019—2022)[1], Ўзбекистон Республикасининг Қиличбозлик федерацияси раиси (2017-2019)[2].
| Шоабдураҳмонов Рустам Мавзурович | |
|---|---|
Шаабдурахманов Рустам Мавзурович | |
|
| |
| Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти | |
|
Мансаб даври 2019-йилдан – 2022-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Умид Аҳмаджонов |
| Вориси | Шавкат Мирзиёев |
| Тошкент шаҳри ҳокими | |
|
Мансаб даври 2001-йилдан – 2005-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Ўткир Султонов Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Козим Тўлаганов |
| Вориси | Абдуқаҳҳор Тўхтаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1962-йил 24-май Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1983-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
1983-1985 — Армия сафида хизмат.
1985-1985 — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш бўйича Кенгашнинг катта лаборанти
1985-1988 — „Узбекселмаш“ бирлашмасида катта иқтисодчи, бўлим мудири.
1988-1991 — Юнусобод тумани партия комитети котиби ўринбосари, ижро этувчи комитет раисининг ўринбосари.
1991-1995 — Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари.
1995-1996 — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси талабаси.
1996-1999 — Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Иқтисодиёт бош бошқармасининг бошлиғи.
1999-2000 — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари.
2000-2000 — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари.
2000-2001 — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.
2001-2005 — Тошкент шаҳар ҳокими.
2005-2010 — Олий Мажлис Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси[3]
2005-2011 — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари.
2011-2017 — нафақада.
2017-2019 — Ўзбекистон Республикасининг Қиличбозлик федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Хусусий, ижтимоий-маданий ва тарихий аҳамиятга эга обектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бошқармаси бошлиғи.
2019-2022 — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси.
2001-йилда Меҳнат шуҳрати ордени, 2004-йилда Шуҳрат медали билан тақдирланган[4].
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2019-06-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-24
- ↑ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объэктларни қуриш, реконструксия қилиш ва капитал таъмирлаш дирексияси
- ↑ Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси таркиби тўғрисида
- ↑ ПФ-3300-сон 26.08.2003. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш ҳақида