Википедияда исми Рустам ва фамилияси Тўлаганов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам То'лқин о'г'ли То'лаганов (6-октабр 1991-йил, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик профессионал боксчи бўлиб, ярим оғир вазн тоифасида иштирок этади. Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори (2016), ҳаваскорлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори (2015).

Рустам То'лқин о'г'ли То'лаганов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1991-йил 8-октябр (1991-10-08) (35 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
Спорт
Қайси спорт Бокс
Медаллар
Спорт мукофотлари
Олимпия ўйинлари
Бронза Рио-де-Жанейро 2016 91 кг гача
Осиё чемпионати
Кумуш Бангкок 2015 91 кг гача

Ҳаваскорлик фаолияти

Рустам Тўлаганов 2015-йил сентябрда Бангкокдаги Осиё чемпионатида 91 кг вазн тоифасида финалда қозоғистонлик Василий Левитга мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритди.

У 2015-йил октябр ойида Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, мусобақанинг 1/16 финалида ҳакамларнинг якдил қарори билан янги зеландиялик Девид Ник устидан (3:0 ҳисобида) ғалаба қозонади, лекин чорак финалда эса кубалик Эрисланди Савонга бир овоздан (0:3 балл ҳисобида) имкониятни бой беради.

Рустам Тўлаганов 2016-йил август ойида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида 91 кг вазн билан бронза медалини қўлга киритади.

Профессионаллик фаолияти

Рустам 2017-йилнинг 27-октябрда америкалик боксчи Роберт Геррани (2:5) ҳакамларнинг якдил қарори билан (бал: 40-36, 40-36, 40-36) мағлуб этиб, боксдаги профессионал фаолиятини бошлаган[1].

Манбалар

Ҳаволалар